Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда)
5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет ташкилотлари томонидан ходимларнинг меҳнат интизомини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг биринчи қисми 2-бандига мувофиқ қўлланилган жарималар бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаи бўлиб ҳисобланмайди ҳамда жарималар суммаси тегишли бюджет даромадига ўтказилади. Бу иш ҳақи харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджетдан маблағ олувчиларга ҳам татбиқ этилади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.