Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги
қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016 ва 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«191. I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабанинг мазкур Низомда назарда тутилган оралиқ назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда у оралиқ назорат даври бошлангунга қадар ўқув ишлари бўйича проректорга мурожаат қилади. Бунда талаба ҳақиқатдан ҳам соғлиғининг ҳолати ёзиш қобилиятини истисно қилишини тасдиқловчи тиббий маълумотнома ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг хулосасини тақдим этиши лозим. Ушбу талаба оралиқ назоратни оғзаки имтиҳон шаклида комиссияга топширади.
Соғлиғининг ҳолати ёзиш қобилиятини истисно қиладиган талабалардан оғзаки имтиҳонларни қабул қилувчи комиссия ректор буйруғи билан тузилади. Комиссия таркиби ҳар ўқув йили учун бир маротаба тасдиқланади. Комиссия унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Соғлиғининг ҳолати ёзиш қобилиятини истисно қиладиган талабалар томонидан оралиқ назоратни қайта топшириш мазкур Низомнинг 8-бобига мувофиқ оғзаки имтиҳон шаклида амалга оширилади.».
«371. I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабанинг якуний назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда якуний назорат мазкур Низомнинг 191-бандида белгиланган тартибда ўтказилади.».
3. Мазкур қўшимчалар Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.