Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикасининг
Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг
7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича
1-иловага мувофиқ;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича
2-иловага мувофиқ;
қўшилган қиймат солиғи бўйича
3-иловага мувофиқ;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича
5-иловага мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича
6-иловага мувофиқ;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича
7-иловага мувофиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича
8-иловага мувофиқ;
қатъий белгиланган солиқ бўйича
11-иловага мувофиқ;
бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича
12-иловага мувофиқ;
давлат божи ва автотранспорт йиғими бўйича
13-иловага мувофиқ;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича
14-иловага мувофиқ.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил учун солиқ ҳисоботи 2018 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.