1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2971-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 26 декабрдаги 182-сон «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2971, 2018 йил 15 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 7-сон, 128-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.