1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг
буйруғи
Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 18 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3123]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари (бундан буён матнда қўшимча хизмат деб юритилади) кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Қўшимча хизматлар зарур моддий-техник база ҳамда тегишли педагог ходимга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабгача таълим муассасасида ташкил қилиниши мумкин. Бунда қўшимча хизматларни кўрсатиш боланинг мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурига асосан мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин:
дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;
мактабгача таълим муассасасининг ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар).
10. Фарзанди қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда тарбияланишини истаган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли мактабгача таълим муассасасига ариза билан мурожаат қилади.
Буйруқда боланинг Ф.И.О., туғилган йили, қабул қилинаётган қўшимча хизмат тури ва гуруҳи кўрсатилиши лозим.
13. Қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда болаларнинг сони 25 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
14. Мактабгача таълим муассасаси ходимларини уларнинг асосий иш вақтидан ташқари вақтларда келишув асосида қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга жалб қилиш мумкин.
15. Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларда фаолият юритиши тақиқланади.
4-боб. Якуний қоидалар
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.