1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 177, 347-В ва 40-сон «Фермер хўжаликларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиш ва тасдиқланадиган смета асосида харажат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2957, 2017 йил 19 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 51-сон, 1246-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 декабрь,
153-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 декабрь,
350-В-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 декабрь,
56-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги 153, 350-В ва 56-сон қарорига ИЛОВА
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини (бундан буён матнда аъзолик бадали деб юритилади) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ўтказиб бериш тартибини белгилайди.
1. Аъзолик бадаллари Кенгаш тизимини молиялаштириш учун туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг (бундан буён матнда туман кенгаши деб юритилади) махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади. Туман кенгашлари томонидан келиб тушган аъзолик бадаллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг (бундан буён матнда ҳудудий кенгаш деб юритилади) махсус ҳисобварағига, ҳудудий кенгашлар томонидан эса Кенгашнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
2-боб. Маблағларни шакллантириш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадали қуйидагича белгиланади:
пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти томонидан ажратиладиган давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили бўнак ва якуний ҳисоб-китоби маблағлари ҳисобидан фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларга ва уларнинг тўлов тошириқномаларига асосан аъзолик бадали тўловлари амалга оширилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 24 майдаги 17-сон, Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 19 майдаги 350-B-1-сон ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 6 майдаги 01/05/2080-сонли қарори (рўйхат рақами 3121-1, 31.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/3121-1/0313-сон)
5. Кенгашга аъзолик бадалларини кирим қилиш учун туман кенгашларига тижорат банкларида алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварақлари ҳамда кенгашларнинг даромад ва харажатлари учун 20212-сон асосий ҳисобварақлари очилади.
6. Фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдордаги, бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи фермер хўжаликларининг 23210-сон махсус ҳисобварағига кирим қилинган маблағлар ҳисобидан аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов талабномалари ва фермер хўжаликларининг тўлов топшириқномалари асосида туман кенгашларининг 22626-сон махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг аъзолик бадали, туман кенгаши билан тузилган аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатларда ўтказиб берилади.
7. Туман кенгашларининг 22626-сон махсус ҳисобварағига аъзолик бадаллари учун келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ ҳудудий кенгашнинг алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварағига ўтказилади.
8. Ҳудудий кенгашнинг алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварағига туман кенгашларидан келиб тушган маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банк ҳисобварағи шартномасига асосан тўлов топшириқномаси ёки мемориал ордер орқали тўлиқ Кенгашнинг алоҳида 22626-сон махсус ҳисобварағига ўтказилади.
9. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадали Кенгаш билан тузилган шартномаларга асосан белгиланган тартибда туман кенгашларининг 22626-сон махсус ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
Мазкур аъзолик бадаллари туман ва ҳудудий кенгашлар томонидан мазкур Низомнинг 8-9-бандларида белгиланган тартибда Кенгашнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
10. Кенгаш ва унинг ҳудудий ҳамда туман кенгашлари ҳисобварақларига тушган хайрия маблағлари ва грантлар, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда) ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар уларнинг асосий ҳисобварақларига кирим қилинади ва мазкур кенгашлар тасарруфида қолади. Ушбу маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз Уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3-боб. Жавобгарлик ва назорат
11. Кенгашга, ҳудудий ва туман кенгашларига уларнинг Уставида белгиланган вазифалар доирасида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан мажбурият юклатилади.
12. Кенгаш билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган аъзолик шартномалари доирасида томонларга олган мажбуриятини бажариш ҳамда аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятлари юклатилади.
13. Аъзолик бадали бўйича қарздорлиги бўлган фермер ва деҳқон хўжаликлари тугатилганда ва ушбу қарзларни ундириш имкони бўлмаганда мазкур қарздорликларни Кенгаш Раёсати қарорига асосан ундириш ишлари тўхтатилади.
14. Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашларининг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғрилиги ва асосланганлиги ҳамда келиб тушган маблағларни мақсадли ишлатилиши учун Кенгаш, ҳудудий ва туман кенгашлари шахсан жавобгардирлар.
15. Маблағларнинг тўғри ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Кенгашнинг Раёсати зиммасига юклатилади.
16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 66-моддаси.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. А. ХАИТОВ