1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.07.00 Айрим минтақаларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлигини таъминлаш]
Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш ва Оролбўйи ҳудудининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудудида экологик муҳитни барқарорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурларини шакллантириш ҳамда барқарор молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Шу билан бирга, Оролбўйи ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни белгиланган суръатларда ва самарали амалга оширишда, ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида давлат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик борасидаги фаолияти етарли даражада таъминланмаяпти.
Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни янада яхшилаш, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тасдиқланган чора-тадбирлар ва дастурларнинг жойлардаги ижросини ташкиллаштиришда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бевосита иштирокини таъминлаш, роли ва масъулиятини янада ошириш мақсадида:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига қуйидаги вазифалар юкланиши маълумот учун қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.01 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш]
Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш, шу жумладан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш;
Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда инновацион технологиялар ва ёндашувлар асосида экотизимларни тиклаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишларини ташкил қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация тизимларини тиклаш, сув ресурсларидан тежамкор ва самарали фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни татбиқ этиш;
Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш мақсадлари учун халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда молиявий маблағларни жалб этишда фаол иштирок этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати тузилмасини ҳамда янги жорий этилаётган ўринбосарнинг функционал вазифалари ва унинг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси билан биргаликда ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалларини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда молиявий маблағларни жалб этишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 ноябрь,
ПҚ-4027-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4027-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сон қарорига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
қарор иловасининг 1-банди «к» кичик банди «Қорақалпоғистон Республикаси» бўлимида:
*** Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади
**** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 феврапдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.
***** Бошқарув ходимларининг чекланган сонига киритилмаган Ўзбекистон Республикаси Президентинннг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-кизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадрнятларни мустахкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.
****** Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманларнга тегишли.».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сон Фармонининг 1-иловаси 29-бандининг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 07/20/4027/0907-сон)