Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4026-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ««Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 155-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1.
1-банддаги «штатдаги ходимларнинг чекланган сони 6 нафардан иборат бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларсиз)» сўзлари чиқариб ташлансин.
иккинчи хатбошидаги «йигирма фоизи» сўзлари «ўн фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ўн фоизи» сўзлари «беш фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.