1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 декабрь,
1053-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1053-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорининг 4-бандида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борсинлар».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) 5-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.