1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 декабрь,
1047-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарорига ИЛОВА
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни (кейинги ўринларда етказилган зарар деб аталади) қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида — республика миқёсида (кейинги ўринларда республика жамғармаси деб аталади);
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида — ҳудудий миқёсда (кейинги ўринларда ҳудудий жамғармалар деб аталади) ташкил этилади.
3. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
4. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш 1-иловадаги схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш
5. Республика жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда республика бюджети ва республика бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари захира жамғармалари маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисоб рақамларига қўшимча манба сифатида ўтказиладиган «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
7. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга тушган маблағлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари Ғазначилигида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамғарилади.
3-боб. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш
8. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
республика жамғармаси маблағлари — фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган дастурлар, топшириқлар асосида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш;
ҳудудий жамғармалар маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш.
9. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг кузатув кенгашлари мазкур жамғармаларни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Кузатув кенгашларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг кузатув кенгашлари тегишли равишда мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таркибда фаолият юритади.
10. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг кузатув кенгашлари:
жамғармалар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
жамғармалар маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ва уларни навбатдаги йил учун тасдиқлайди;
жамғармалар даромадларининг барқарор шакллантирилишини, ўз вақтида молиялаштиришни таъминлайди.
11. Кузатув кенгашлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
12. Етказилган зарарларни қоплаш республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан тегишли равишда республика жамғармаси кузатув кенгаши ва ҳудудий жамғармалар кузатув кенгашлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори, фармойиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида ажратилади.
13. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг ишчи органлари уларнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика жамғармаси кузатув кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари эса — ҳудудий жамғармалар кузатув кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.
14. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг ишчи органлари:
тегишли жамғармалар маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган муддатларда жамғармаларнинг кузатув кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади;
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар тушуми жадвалларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва тегишли жамғармалар маблағларининг ўз вақтида жамланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўради;
жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли жамғармаларнинг кузатув кенгашларига киритади.
15. Республика жамғармасининг ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун ҳудудий жамғармаларга маблағ ажратиш юзасидан мурожаатларини асослантирилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва маълумотларни республика жамғармаси кузатув кенгашига тақдим этади.
Республика жамғармаси кузатув кенгаши ўз ишчи органи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва республика жамғармасидан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун ҳудудий жамғармаларга маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
16. Ҳудудий кузатув кенгаши ишчи органи туман (шаҳар) ҳокимликларининг жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича мурожаатларини асослантирилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва маълумотларни ҳудудий кузатув кенгашига тақдим этади.
Ҳудудий кузатув кенгаши ўз ишчи органи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ҳудудий жамғармадан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашга маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
17. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши билан боғлиқ бўлган маълумотларни, республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар кузатув кенгашларининг тақдимномаларини ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда расмийлаштириш тегишли жамғармалар кузатув кенгашлари котиблари томонидан амалга оширилади.
18. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш ҳамда тақсимлаш ушбу жамғармаларнинг кузатув кенгашлари раислари томонидан амалга оширилади.
4-боб. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
19. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар кузатув кенгашлари маблағлардан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.
20. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва бу борадаги ҳисобот қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича республика кузатув кенгаши
ТАРКИБИ
1.
Ж. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири, Кенгаш раиси
2.
А. Абдуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси
3.
А. Тухтаев
—
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири
4.
М. Мирзаев
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
5.
А. Каримов
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
6.
Б. Мусаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
7.
Н. Шарипов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
8.
С. Бобоёров
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Кенгаш котиби
Изоҳ. Республика жамғармаси кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича ҳудудий кузатув кенгаши
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси
2.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиқлари
3.
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиқлари
4.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиқлари
5.
Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиқлари
6.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари
7.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари
8.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудирлари, Кенгаш котиби
Изоҳ. Ҳудудий жамғармалар кузатув кенгашлари аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.