1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади):
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
«Магистр» даражаси берган ва давлат намунасидаги диплом берилган ҳолда магистратуранинг икки йиллик ўқув режалари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ бошқарув кадрларини тайёрлашни мақсадли амалга оширади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш белгиланган намунадаги диплом берилган ҳолда тўрт ойгача бўлган даврга мўлжалланган таълим дастурларига мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш белгиланган намунадаги сертификат берилган ҳолда бир ойгача бўлган даврга мўлжалланган ўқув режалари ва дастурлар асосида амалга оширилади;
қонунчиликда белгиланган тартибда Академияга бириктирилган мутахассисликлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Академия раҳбарияти:
1996-1997 ўқув йили учун 80 нафар, шу жумладан банк иши факультетига — 40, молия факультетига — 20, банк ва молия раҳбар кадрлари малакасини ошириш факультетига — 20 нафар тингловчи қабул қилсин;
чет тилларни ўқув дастурига мувофиқ ва факультатив асосда, ўқув курси тугалланган тингловчиларнинг чет тиллардан бирини амалий эгаллашини таъминлайдиган даражада пухта ўрганишни ташкил этсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
6. Академия раҳбарияти ректор ва уч нафар проректордан иборат таркибда белгилансин.
академиянинг қолган ходимларига — давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонунчиликда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига мувофиқ лавозим маошлари белгилансин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
8. Академияда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда Бошқарув ходимларини, профессор-ўқитувчиларни, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси деб аталади) ташкил этилиши назарда тутилсин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
Академия ректорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
академиянинг штат жадвалини тасдиқлаш, шунингдек зарурат бўлганда тузилмага ходимларининг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
бошқарув ходимларига, профессор-ўқитувчиларга, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устама белгилаш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
академияда ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий мутахассислар учун эркин алмаштириладиган валютада контрактлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда, консультантлар, экспертлар ва мутахассисларни, шу жумладан жаҳондаги етакчи халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари мутахассисларини жалб этишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланиш.
Академиянинг магистратураси, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун уларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа жойлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойигача ва ундан қайтиб келиш жойигача бир марталик йўл ҳақи (бир йилда бир мартадан кўп эмас) тўланади;
ўқиш ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар ўқиш даврида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ва Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия ташкилотларига стажировкага юборилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
10. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
Академиянинг жорий таъминоти, унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Академиянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
давлат илмий-техник дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
пулли-контракт асосида магистратура тингловчиларини тайёрлашдан, шартномалар асосида бошқарув кадрларини ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ органларини ривожлантириш жамғармасидан ажратмалар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини, ахборот-таҳлил ва таҳририят-ноширлик ишларини бажаришдан, таълим ва хизматларнинг бошқа турларини бажаришдан тушумлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, лойиҳалар ва дастурларнинг хайрия эҳсонлари;
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11. Банк-молия академияси Тошкент шаҳар, Якуб Колас кўчасидаги 16-уйга жойлаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
12. Ўзбекистон банклар уюшмаси «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси билан биргаликда хорижий фирмаларни жалб этган ҳолда, ўқув ва илмий-тадқиқот жараёни хусусиятларини назарда тутиб, академия биносини мослаштириш, қайта қуриш ва асосли тузатишни 1996 йил 1 октябргача амалга оширсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:
академияни кутубхонани тўлдириш учун махфий бўлмаган матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (2 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин;
академия буюртмалари бўйича ўқув-услубий ва илмий асарларни тезкорлик билан нашр этишни ташкил қилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.09.00 Ҳукумат ва бошқа турдаги махсус алоқалар. Фельдъегерлик алоқаси]
14. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги академияни замонавий алоқанинг зарур воситалари, шу жумладан алоқанинг ҳукумат, халқаро ва бошқа турлари билан белгиланган тартибда таъминласин.
15. Академияга ўқитиш ва тадқиқот ишлари учун таклиф этиладиган хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича сўмларда тўлашига рухсат берилсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 277-модда)