toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 7 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган
1-модда. 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 декабрь,
ЎРҚ-507-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2018 й., 03/18/507/2359-сон)