1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.85.00 (Кучини йукотган) Фуқароларни чет элга ўқишга юборилиши;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2018 — 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умид» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги ПФ-5545-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган 2018 ― 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 декабрь,
1026-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1026-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган 2018 ― 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-позициянинг «Молиялаштириш манбаи» ва «Масъул ижрочилар» устунларидаги «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 10-позициянинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2018 й., 09/18/1026/2339-сон)