1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига мувофиқ ҳамда Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини, шу жумладан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашда қатнашувчи корхоналар сонини кўпайтириш йўли билан, янада мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича махсус комиссия (Ў.Т. Султонов)нинг Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори 3 ва 4-иловаларини:
тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, улар учун қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг 1-иловага* мувофиқ рўйхати билан;
хом ашё, компонентлар ва саноат материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг 2-иловага* мувофиқ рўйхати билан тўлдириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандида назарда тутилган имтиёзлар Маҳаллийлаштириш дастурига ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ янгидан киритилган корхоналарга 2004 йил 1 декабрдан бошлаб татбиқ этилади.
3. Махсус комиссия (Ў.Т. Султонов)га Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларга киритилган лойиҳалар параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
«Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Махсус комиссия протоколи асосида амалга оширилади».