toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1928-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 3 июндаги 10-мҳ-сонли «Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3517, 04.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 1928, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 152-модда) билан тасдиқланган Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 13-бандининг биринчи хатбошисидаги «олти» деган сўз «уч» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 декабрь,
549-мҳ-сон
Адвокатлар палатаси раиси А. ЭРНАЗАРОВ
2018 йил 6 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1928-2/2305-сон)