Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ипак маҳсулотларини, шу жумладан пилла ва ипак хом ашёларини қайта ишлаш натижасида олинадиган чиқиндиларни экпорт қилиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, маҳаллий ипак маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш ва диверсификациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пиллачилик соҳаси корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 9 сентябрдаги 390-сон қарори 3-бандининг
иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 82-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«истисно тариқасида, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга ипак ипининг бўш қолдиқларини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган қуруқ пилланинг 50 фоизгачасини, шу жумладан, ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ипи чиқитлари ва титилган хом ашё)ни жаҳон даражасига мувофиқ бўлган нархларда экспортга, шу жумладан, товар-хом ашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага ва миллий валютага сотишга рухсат берилсин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.