1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
2.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ва тадбиркорлик субъектлари томонидан рақобатбардош шакар маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини янада таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 декабрь,
ПФ-5596-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5596-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «2019» рақами «2020» рақами билан алмаштирилсин.