1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.04.00 Сув транспорти;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 декабрь,
1002-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 34 позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«
34.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағлар
60
».
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема бошқарувчиларининг кемалар ва кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 166-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги Низомда:
а) 2-банддаги «кичик ҳажмли кемаларни» сўзлари «кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишларини бажариш»;
«а» кичик бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказади, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуриш, фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашда кўрикдан ўтказади;
кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, кемаларни қуриш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашни назорат қилади;
кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларга кема гувоҳномалари ва билетларини, таснифлаш гувоҳномаларини, сузишга яроқлилик гувоҳномаларини ҳамда кемачиликни тартибга солувчи қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;
кемаларни хавфсиз бошқаришнинг янги усулларини татбиқ қилиш бўйича кемаларнинг сузиш хавфсизлигини оширишни таъминловчи тадбирларни амалга оширади»;
«кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди»;
қуйидаги мазмундаги «н» кичик банд қўшилсин:
«н) ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишларини бажариш соҳасида:
буюртмачи функциясини амалга оширади ва Вазирликнинг капитал қурилиш ва таъмирлаш объектларида, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари бўйича лойиҳа қарорларининг самарадорлигини таъминлайди;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, тураржой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича пудратчи ишларини амалга оширади;
қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларининг сифатли бажарилишига қаратилган комплекс ташкилий ва техник тадбирларни амалга оширади»;
олтинчи хатбошига «кўрсатилган хизматлар,» сўзларидан кейин «бажарилган ишлар,» сўзлари қўшилсин;
ўн иккинчи хатбошига «шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида» сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 216-модда):
а) номланиши ва 1 банддаги «кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари «кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«гидротехника иншоотлари, кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан самарали назоратни амалга ошириш»;
«юридик ва жисмоний шахслар томонидан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш»;
«кемаларнинг белгиланган вазифаларга мувофиқ ички сув йўлларида хавфсиз сузиши, йўловчилар ва кема экипажларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ички сув йўлларида ташиладиган юкларнинг бутлигини таъминлаш, шунингдек, сув объектларининг кемалар томонидан ифлослантирилишининг олдини олиш»;
«43. Аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солувчи қоидаларни текшириш натижалари белгиланган шакл бўйича далолатнома ёки маълумотнома тарзда расмийлаштирилади»;
«44. Маълумотнома аҳоли ва ҳудудларнинг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилмаган тақдирда тузилади. Маълумотномада текшириш ўтказилганлиги қайд этилиб, ўтказилган текшириш бўйича саволлар рўйхати ҳамда бирор-бир камчилик аниқланмаганлиги кўрсатилади.»;
«46. Далолатнома аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, кичик ҳажмли кемалардан ва улар тўхтаб турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари, шунингдек, кемачиликни тартибга солиш қоидалари бузилган тақдирда тузилади. Далолатнома тузишда ФВВнинг мансабдор шахси томонидан режа-топшириқда кўзда тутилган ҳар бир савол бўйича мавжуд ҳолатдаги камчиликлар, қонунчилик ҳужжатларининг номи ва меъёрлари баён қилинади»;
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини ташкил этиш
Схемаси
».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 968-сон қарорида: