toggle_night_mode
Ҳужжат 09.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган бола шахсини, шунингдек, келгуси муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва болаларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар сирасига кирадиган болаларнинг мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини (кейинги ўринларда болалар тайёрлов гуруҳлари деб аталади) шакллантириш;
болалар тайёрлов гуруҳларининг ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
болалар тайёрлов гуруҳларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирадиган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни сингдирадиган ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда давлат талабларига мувофиқ ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки:
мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018-2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрдан бошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг негизида тўлиқ кун, тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашдан озод этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларда бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида сертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига:
а) болалар тайёрлов гуруҳлари учун хоналарни тайёрлаш, зарур бўлса, янги бинолар, хоналар қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш, сув ва электр энергияси ҳажмини ўлчайдиган ва ҳисобга оладиган алоҳида мосламалар ўрнатиш тўғрисида таклифлар киритилишини;
б) бир ҳафта муддатда:
болалар тайёрлов гуруҳлари рўйхатлари тасдиқланишини;
хоналарни ўқув-методик, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш юклансин.
5. Қуйидагилар:
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳларини моддий-техника база ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлашнинг намунавий нормативлари 3-иловага мувофиқ;
болалар бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисида давлат намунасидаги сертификат 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда болалар тайёрлов гуруҳларини малакали педагог кадрлар билан таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилсин ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг негизида болаларни мажбурий тайёрлаш гуруҳлари фаолияти ташкил этилиши устидан мониторинг олиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятининг тегишли тажриба ўтказиладиган туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида болаларда бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат мавжуд бўлса, уларни умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
жорий этилаётган штат бирликларидан ва болалар мажбурий тайёрлов гуруҳларини жиҳозлашдан келиб чиққан ҳолда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.
10. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари асосида Молия вазирлиги билан келишган ҳолда зарур миқдорда сертификатлар бланкалари билан таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тажриба лойиҳасини жорий этиш натижалари бўйича 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш ягона тизимини жорий этишни таҳлил қилсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 декабрь,
999-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорига
1-ИЛОВА
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти туманлари (шаҳарлари) ва Тошкент шаҳри туманлари
рўйхати

Т/р

Ҳудуд

Туман/шаҳар

Гуруҳлар сони*

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тўрткўл тумани

175

2.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

70

Қувасой шаҳри

38

Фурқат тумани

28

3.

Тошкент шаҳри

Мирзо Улуғбек тумани

13

Миробод тумани

21

Бектемир тумани

14

Учтепа тумани

26

Яшнобод тумани

17

Чилонзор тумани

16

Юнусобод тумани

17

Шайхонтоҳур тумани

59

Жами:

494

* Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги гуруҳлар сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорига
2-ИЛОВА
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш тажриба гуруҳлари (кейинги ўринларда тажриба гуруҳлари деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга мактабгача таълим ва тарбия олишда ёрдам бериш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
3. Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
болалар ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун давлат талабларига мувофиқ ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;
боланинг ақлий, шахсий ва жисмоний камол топишини таъминлаш;
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
бола шахсининг асосларини шакллантириш, унда билимга қизиқишни ривожлантириш;
болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш.
2-боб. Тажриба гуруҳларини ташкил этиш тартиби
4. Тажриба гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Тошкент шаҳри Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан ҳудудлар эҳтиёжларини биргаликда ўрганиш якунлари бўйича ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тажриба гуруҳлари устун даражада мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, коллежлар, «Баркамол авлод» болалар марказлари, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинлари, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллалари, маданият марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 199-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон)
6. Тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун алоҳида хоналар ажратилади ва улардан фақат мақсадли фойдаланилади, зарур бўлса уларга алоҳида эшикдан кириш ташкил этилади.
7. Тажриба гуруҳларини ташкил этиш учун ажратилган хоналар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак.
8. Болаларни бошланғич таълимга тайёрловчи тажриба гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Тошкент шаҳри Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан белгиланган тартибда уларнинг банк ҳисоб рақамларига ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига жиҳозланади.
3-модда. Тажриба гуруҳларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
9. Тажриба гуруҳларига жорий йилнинг 1 сентябрь кунида 5 ёшу 6 ойлик бўлган, мактабгача таълим муассасаларига бормаётган болалар қабул қилинади.
10. Тажриба гуруҳларига болалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан тузиладиган рўйхатлар асосида қабул қилинади.
11. Тажриба гуруҳларига болаларни қабул қилиш мактабгача таълим муассасалари раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширилади.
12. Таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3-4 соат) ўқитишни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасалари учун давлат ўқув дастури асосида ташкил этилади.
13. Тажриба гуруҳларида болаларнинг бўлиши вақти 3-4 соатни ташкил этади, бир ёки икки сменада таълим-тарбия жараёни ташкил этилади.
14. Битта гуруҳдаги болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.
15. Мактабгача таълим муассасасига бормайдиган ўзига хос эҳтиёжларга эга болалар тиббий монеликлар мавжуд бўлмаганда тажриба гуруҳларида ўқиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тиббий монеликлар мавжуд бўлганда боланинг яшаш жойи бўйича даволаш-профилактика муассасаси томонидан ота-оналарнинг ҳозир бўлиши кўрсатилган ҳолда тажриба гуруҳига бориш учун рухсат бериш тўғрисида хулоса берилади.
16. Тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёни болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.
17. Тажриба гуруҳлари мактабгача таълимга қўйиладиган давлат томонидан белгиланган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялайди, ўқитади ва мактабга тайёрлайди.
18. Мактабгача таълим муассасалари негизидан ташқарида ташкил этилган тажриба гуруҳлари ва уларнинг педагоглари тегишли мактабгача таълим ҳудудий бўлинмаларининг буйруғи билан бириктириладиган энг яқиндаги давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари томондан назорат қилинадилар ва уларга бўйсунадилар.
4-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
19. Тарбияланувчи, педагог ходим, ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари тажриба гуруҳларида таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
20. Тажриба гуруҳлари тарбияланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
21. Тегишли ихтисосли маълумотга, касбий тайёргарликка, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар тажриба гуруҳларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
22. Ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари тажриба гуруҳларидаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эгадир.
5-боб. Тажриба гуруҳларининг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
23. Тажриба гуруҳлари фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметаси ва штат жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига амалга оширилади.
24. Тажриба гуруҳларининг мол-мулки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактабгача таълим муассасасига бириктирилади.
25. Тажриба гуруҳлари педагог ходимлари меҳнатига давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
6-боб. Якунловчи қоида
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорига
3-ИЛОВА
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳларини моддий-техника база ва таълим-дидактик материаллар билан жиҳозлашнинг
НАМУНАВИЙ НОРМАТИВЛАРИ*

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Сони

I. Мебель

1.

4 ўринли болалар столи

дона

гуруҳдаги болалар сонига қараб

2.

Болалар стули

дона

ҳар бир болага

3.

Тарбиячи учун бир тумбочкали стол

дона

1

4.

Тарбиячи учун ярим юмшоқ стул

дона

1

5.

Ўқув материаллари учун жавон

дона

1

6.

Ўйинчоқлар учун жавон

дона

1

7.

Магнит-маркерли оқ доска

дона

1

II. Ўйинчоқлар

1.

Қўғирчоқлар (кўзлари ёпиладиган)

дона

2

2.

Машиналар (турли-туман)

тўплам

1

3.

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари

тўплам

4

4.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари

тўплам

4

5.

Болалар идишлари тўплами

тўплам

2

6.

«Лего» конструктори

тўплам

4

7.

Болалар лотоси

тўплам

2

8.

«Дорихона» тўплами

тўплам

2

9.

Қурилиш воситалари тўплами

тўплам

2

10.

Топишмоқлар (пазллар)

тўплам

20

11.

Терма нақш

тўплам

4

III. Дидактик материаллар

1.

Ҳисоб чўплари

тўплам

ҳар бир болага

2.

Геометрик шакллар (геометрик мозаика)

тўплам

ҳар бир болага

3.

Мактабгача ўқувчилар учун алифбо

дона

ҳар бир болага

4.

Рақамлар

тўплам

ҳар бир болага

5.

Йил фасллари тасвири туширилган расмлар туркуми

тўплам

1

6.

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

7.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

8.

Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

9.

Қушлар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

10.

Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

11.

Мева ва резавор мевалар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

12..

«Алифбо» юмшоқ ривожлантирувчи кубиклар

тўплам

1

13.

«Ҳаёт хавфсизлиги асоси» карточкалари

тўплам

1

14.

«Касблар» карточкалари

тўплам

1

15.

Ўзбекистон мутафаккирлари ва атоқли шахслари портретлари

тўплам

1

16.

Ҳуснихат

дона

ҳар бир болага

IV. Спорт инвентари

1.

Болалар арғамчилари

дона

5

2.

Болалар боулинг-кегли

комплект

2

3.

Турли катталикдаги тўплар

дона

5

4.

Турли ҳажмдаги чамбараклар

дона

5

5.

Кольцеброс

дона

2

V. Болалар адабиётлари

1.

Жаҳон халқлари эртаклари

дона

5

2.

Ўзбек халқ эртаклари

дона

5

3.

Шеърлар, топишмоқлар

дона

5

VI. Рамзлар

1.

Давлат рамзлари

комплект

1

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти портрети

дона

1

* Битта гуруҳга ҳисоблаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорига
4-ИЛОВА
Болалар бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг
ДАВЛАТ НАМУНАСИ

(Сертификат таърифи)
Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисидаги сертификат А5 форматидаги оқ қоғозга офсет усулида қуйидаги бешта бўёқдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади: қора — матн учун, яшил, кўк, қизил — расмлар тасвири учун, оч жигар ранг — фон учун. Тасманинг юқори қисмига диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири жойлаштирилган.
Варақнинг юқори қолган қисмига лотин ёзувида давлат тилида «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA TA`LIM VAZIRLIGI. MAKTABGACHA TAʻLIM TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат МТ ҳарфларидан иборат тартиб рақамига эга ва етти хонали сондан иборат. Сертификат матни нақшли растрдан иборат оч жигар ранг фонда қора рангда ўзбек тилида ёзилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.




‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


‎‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎MAKTABGACHA TAʻLIM TOʻGʻRISIDA
‎SERTIFIKAT
‎MT № 0000000

‎‎Ushbu sertifikat 20 ____ __________ da ______________________________________________
__________________________________________________
(tugʻilgan joyi)
‎‎tugʻilgan _____________________________________________________________ga 20 _____ yilda
____________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi)
______________________________________________________________________da __________________________________________________(muassasa nomi)
‎‎boshangʻich taʻlimga bir yillik tayyorlov dasturini bitirganligi toʻgʻrisida berildi.

‎‎M.Oʻ. ‎

Rahbar‎ _____________________________________________________________
__________________________________
(F.I.O.)
‎_________
__(imzo)

‎‎‎Guruh rahbari _____________________________________________________
______________(imzo)__________________________
(F.I.O.)
‎‎Qayd qilingan raqami _______
‎‎20___ yil ______________ da berildi.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/999/2291-сон; 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон; 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)