Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига ўзгартириш киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон
қарорига мувофиқ ҳамда давлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда)
1-илова матни
иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 57-модда)
2-банди, шунингдек, қарорга
2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
«Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг