Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Қонунни амалга киритиш ҳақидаги қарорининг
2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 2-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисидаги
Низомнинг:
1-бўлими
2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Кичик корхоналарга ҳисобот даври (йил)да ходимларининг ўртача чекланган сони:
саноат ва қурилишда — 50 кишидан;
қишлоқ хўжалигида ва ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида — 25 кишидан;
илм-фан соҳасида ва илмий хизмат кўрсатишда — 10 кишидан;
ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида — 10 кишидан;
чакана савдода — 5 кишидан ортиқ бўлмаган юридик шахслар киради»;