1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.22.00 (Кучини йукотган) Ҳакамлик судлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3092]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 18 декабрдаги 22-мҳ-сонли ««Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3092-2, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонунига асосан буюраман:
1. Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Н. ЖЎРАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 ноябрь,
533-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 29 ноябрдаги 533-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Профессионал медиаторлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
профессионал медиатор — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан (бундан буён матнда махсус ўқув курси деб юритилади) ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс ҳисобланади;
Профессионал медиаторлар реестри (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан юритиладиган профессионал медиаторлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган, доимий янгилаб туриладиган ягона маълумотлар базаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳудудий адлия органлари томонидан Реестр юритилишини мувофиқлаштириб боради.
3. Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритилиши профессионал медиаторнинг мақомини расмий тасдиғи ҳисобланади ҳамда профессионал медиатор тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш ва бу ҳақда тегишли билдиришнома бериш орқали амалга оширилади.
Реестрни юритишда профессионал медиаторнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
4. Профессионал медиаторлар тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритиш учун тўлов ундирилмайди.
5. Реестр ҳар чоракда камида бир марта янгиланиши керак.
2-боб. Реестрни шакллантириш
6. Шахс махсус ўқув курсидан ўтгандан сўнг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Реестрга киритиш ҳақидаги ариза билан доимий яшаш жойидаги ҳудудий адлия органига мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;
махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси.
7. Ҳужжатлар тегишли ҳудудий адлия органига бевосита, почта алоқа бўлими орқали ёки электрон шаклда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади.
9. Ҳудудий адлия органи 15 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳудудий адлия органи ариза берувчига Реестрга киритилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.
10. Ҳудудий адлия органи ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёхуд ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда Реестрга киритишни рад этади.
Ҳудудий адлия органи ариза берувчига Реестрга киритишни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.
3-боб. Реестрни юритиш
11. Реестр мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
12. Реестрда профессионал медиаторлар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;
бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;
Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бири юзага келганда.
Профессионал медиаторни Реестрдан чиқариш ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
4-боб. Якуний қоидалар
15. Ҳудудий адлия органлари Реестрдаги маълумотларни даврий равишда, аммо ҳар чоракда камида бир марта янгилайди ҳамда умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.
Реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
16. Адлия бошқармалари маълумотларнинг Реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгиланиб борилишига масъул ҳисобланади.
17. Профессионал медиатор Реестрга киритиш рад этилганлиги, ундан чиқарилганлигидан норози бўлса, белгиланган тартибда судга ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Диплом бўйича мутахассислиги _____________________
Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса) ______________________________________________________
5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:
Т/р
Ишга кириш санаси
Ишдан кетиш санаси
Иш жойи ва лавозими
1.
2.
...
6. Судланганлик ёки жиноий таъқиб ҳолати ______________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
7. Ўзига нисбатан муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида суднинг қарори мавжудлиги ______________________________________________________________________________________
8. Уй манзили: ____________________________________________________________________________________
9. Электрон почта манзили __________________________________________________________________________