Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 483-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 7-сон, 140-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1.
3-банддаги «ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни» сўзлари «қадимий, ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-илованинг
15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Марказ директорининг илмий-маърифий ишлар бўйича ва маъмурий ва хўжалик ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари бўлади. Марказ директори бўлмаган тақдирда унинг функциясини директор ўринбосарларидан бири бажаради.».
3. 2-илованинг
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг