1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Давлат ва жамият бошқаруви соҳасига замонавий ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамасдан «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилиши ва самарали фаолият кўрсатишига, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши курашишга тўсқинлик қилувчи қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Жумладан:
биринчидан, ахборотлаштириш субъектлари томонидан қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларининг ижро этилиши устидан назорат ва текширишнинг амалдаги механизми замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилаётган хизматлар сифатининг пасайишига олиб келмоқда;
иккинчидан, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъул ягона ваколатли органнинг мавжуд эмаслиги мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг самарасизлигига сабаб бўлмоқда;
учинчидан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жорий этилаётган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни экспертиза ва сертификациядан ўтказиш тизимидаги камчиликлар уларнинг «Электрон ҳукумат» тизимига жадал интеграциялашувини сусайтирмоқда;
тўртинчидан, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги назорат тизими, муҳим ахборот инфратузилмасининг мукаммал эмаслиги давлат ахборот тизимлари объектлари, рақамли иқтисодиёт ва шахсий маълумотларнинг заифлашувига олиб келмоқда;
бешинчидан, бузғунчи кучларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғидан фаол фойдаланиши аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган авлоднинг дунёқараши ва онгига салбий таъсир кўрсатмоқда;
олтинчидан, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий қилиш бўйича тизимли ишларнинг мавжуд эмаслиги миллий ахборот маконини ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини жорий қилиш имконини бермаяпти.
Ахборот соҳасида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги назорат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияни;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказини тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
давлат унитар корхонаси шаклида Техник кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда — Марказ);
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Хавфсиз шаҳар» маркази) ташкил этилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг бўшаётган 135 нафар штат бирлиги Марказга ўтказилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Марказ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади, «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари бундан мустасно.
Давлат инспекцияси Марказнинг таъсисчиси ҳисобланади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
«Хавфсиз шаҳар» маркази жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этишда «Электрон ҳукумат» тизимини давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
«Хавфсиз шаҳар» маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграцияланган тизимини яратиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
б) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник ечимларни тезкор қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
қонун бузувчиларни, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилиш, идентификациялашда телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни, ахборот-коммуникация технологиялари, телекоммуникация жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни аттестация, экспертиза ва сертификациядан ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
давлат ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек, Интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, ахборотларни ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш.
в) «Хавфсиз шаҳар» марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ўзбекистон Республикасида «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграцияланган тизимини яратиш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш ва уларнинг «Электрон ҳукумат» тизими билан интеграциясини амалга ошириш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида жорий этилаётган рақамли технологиялар бўйича ягона технологик ёндашувни амалга оширишда ягона талаблар, меъёрлар ва мезонларни белгилаш;
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида рақамли технологиялар жорий этишда кўмаклашиш;
жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни келишиш ва хулосалар бериш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармони 5 ва 6-бандлари талаблари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган текширишларга татбиқ этилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
7. Қуйидаги тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
а) Жорий таъминот (иш ҳақига давлат қўшимча тўловлари ва устама пуллар сақланган ҳолда), Давлат инспекцияси ва Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
б) Марказ ходимларига ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун ходим лавозим маошининг камида 100 фоизи миқдорида ойлик устама белгиланади;
в) 2019 йил 1 январдан:
ахборот-коммуникация технологиялари, аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар, ҳимоя воситалари ва бошқа техник воситаларга техник топшириқлар бўйича хулосалар Марказ билан мажбурий тартибда келишилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.11.00 Илмий ва фан-техника дастурлари ва лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш]
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборотлаштириш объектларида (давлат сирлари бундан мустасно) жорий этиладиган ва фойдаланиладиган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар мажбурий равишда Марказда аттестация ва экспертизадан ўтказилиши зарур;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ахборот-коммуникация технологиялари, аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотлар, ҳимоя воситалари ҳамда бошқа техник воситаларга техник топшириқлар бўйича хулосаларни Марказ билан мажбурий келишилгандан сўнг берилишини таъминласин.
г) жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.01.00 Умумий қоидалар]
рақамли технологияларни жорий этиш, таълим муассасаларига кириш тест синовлари жараёнини ошкора ва шаффоф ўтказиш, шунингдек, «112» Ягона диспетчерлик хизматини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
давлат аҳамиятига эга тадбирларда ва объектларда, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида рақамли технологияларни жорий этиш Ички ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ягона технологик ёндашувни амалга оширишда ягона талаблар, меъёрлар ва мезонларни белгилаш ва уларни «Электрон ҳукумат» тизими билан интеграциялашга кўмаклашиш Ягона интегратор томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекцияга бириктирилган транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкни Давлат инспекциясига;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказига бириктирилган техник ва транспорт воситалари, шунингдек, бошқа мол-мулкни Марказ балансига беғараз ўтказсин, Хавфсиз шаҳар лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланган мол-мулк бундан мустасно.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
12. Фанлар академияси Давлат инспекцияси ва Марказни жойлаштириш учун Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 29 ва 31-уйлари манзили бўйича жойлашган маъмурий бино ва иншоотларини туташ ҳудудлари билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Давлат инспекциясига ўтказсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4034-сонли қарори таҳририда)
13. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
«Ўзбектелеком» АКга Марказни зарур алоқа воситалари ва юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш;
«Ўзбекэнерго» АЖга Марказга ажратилган бинони мажбурий тартибда захира қилинган узлуксиз энергия таъминоти билан таъминлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
14. Марказ ахборот соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, аппарат-дастурий комплекслар, ўқув ва лаборатория жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва радиодеталларга божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган идоравий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарорига мувофиқлаштирсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2018 й., 07/18/4024/2200-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон; 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон; 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон; 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)