ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Эркин нархлар белгиланиши муносабати билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 январдаги 22-ф-сон фармойишига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 23 майдаги 190-сон қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
а) 16-банднинг «е» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) қарор қуйидагича мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин.
17. Асосий иш жойидан ажралган ҳолда бошқа шаҳарлардан ўқишга юборилган халқ хўжалигининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларга ўқишнинг биринчи ойидаги харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 январда қабул қилган 22-ф-сон фармойишида белгиланган миқдорда хизмат сафари учун тўловлар берилсин. Кейинги ойларда эса ўқиш даврида сақланиб қолаётган ойлик маошлари 700 сўмдан кам бўлса 175 сўм миқдорида стипендия тўлансин.
Ўқиш даврида ўқув юрти ётоқхона билан таъминлай олмаган ҳолдагина меҳмонхонада яшаш харажатлари ҳақиқий харажатлар миқдорида қопланади.
Тингловчиларнинг ўқиш жойига бориши ва қайтиши, хизмат сафари харажатлари, шунингдек, стипендия тўловлари вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобига асосий иш жойидан тўланади.
в) 17-банд 18-банд деб ҳисоблансин.