1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА «ЗАРАФШОН-НЬЮМОНТ» ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ САМАРАЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ВА УНГА ҲУКУМАТ КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, 1992 йилнинг 16 январидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан «Ньюмонт Майнинг Корпорейшн» фирмаси ўртасидаги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини тузиш тўғрисида шартнома баённомасига асосланиб, шунингдек, чет эл инвестициялари ва илғор технологияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилишни, Мурунтов конидаги минераллашган жинс уюмларини халқ хўжалиги тасарруфига жалб қилишни жадаллаштириш учун реал асосларни таъминлаш, олтин қазиб чиқаришни кўпайтириш, валюта тушумларини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Ўзбекистон томонидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Америка томонидан «Ньюмонт Майнинг Корпорейшн» фирмалари таъсис этган «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
2. Ўзбекистон Республикасига валюта тушумларини жадаллаштириш, «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг самарали ишлаши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида, баённомада кўрсатилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, унга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
ўзи ишлаб чиқарган олтинни, унинг камида 50 фоизи Ўзбекистон Республикасида реализация қилинишини назарда тутиб, дунё бозори нархларида эркин реализация қилиш;
Ўзбекистон банкларида ёки ундан ташқарида ҳисоб-китоб счётларини очиш, ўз мулки ёки мулкка эгалик ҳуқуқи кафолати асосида исталган валютада қарз олиш, мазкур қарзлар бўйича битта ёки бир неча халқаро молия муассасасига керакли тўловларни амалга ошириш.
3. «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти учун аҳамиятини ҳисобга олиб:
унга энг қулай бўлган режим яратилсин, бунда агар у рўйхатга олинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида чет эл инвестициясига эга бўлган бошқа ҳар қандай корхонага мазкур қарорда назарда тутилганидан ҳам қулайроқ солиқ имтиёзлари берилса, айнан шундай имтиёзлар «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси учун ҳам тааллуқли бўлиши назарда тутилсин;
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси фойда тўплашга эришиш давригача қўшма корхона муассисларининг дастлабки инвестициялари суммаси миқдорида, шунингдек, шу мақсадлар учун жалб қилинган кредитлардан солиқ тўлашдан озод қилинсин;
қўшма корхона ўзининг ишлаб туришини таъминлаш билан боғлиқ чет элдан келтириладиган маҳсулот учун солиқ тўлашдан, мулкдан олинадиган солиқдан, қўшма корхонада чет элликларнинг улуш қўшиб қатнашиб оладиган даромадларидан солиқ тўлашдан озод қилинсин;
«Зарафшон-Ньюмонт» корхонаси фаолиятига нисбатан халқаро меъёрларга мувофиқ, агар қўшма корхона зарар кўрса, у ҳолда солинадиган солиқ миқдорини кейинги исталган 7 йил мобайнида кўрилган зарар миқдорига камайтириш қоидасини қўллаш назарда тутилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасида «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг бир маромда ишлаб туриш шароитини оғирлаштирадиган қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, қўшма корхонани ташкил қилиш тўғрисидаги баённома имзоланган пайтда амалда бўлган қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур қарорда қабул қилинган меъёрлар қўлланилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги баённомага мувофиқ ўзбекистонлик муассисларнинг барча мулклари ва бошқа мажбуриятлари бўйича ҳамда ҳамкорликдаги корхонанинг мулк ҳуқуқларини учинчи томон даъволаридан ҳимоялаш кафолатлари;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
нархлар ҳамда тарифлар бўйича келишилган қоидалар ва шартларга мувофиқ равишда қўшма корхонага керакли барча ишлаб чиқариш ресурсларини республика ҳудудида белгиланган тартибда бериш. Бунга зарур миқдордаги минераллашган материалларни сотиб олиш ҳуқуқи, етарли миқдорда электр энергияси, сув лимитлари, шунингдек, қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ижара шартномасига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам киради;
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасига кредит берган халқлар молия муассасаларининг ва бошқа ташкилотларнинг маблағларини етарлича ҳимоя қилиш, шу жумладан, Ҳукумат қўшма корхона томонидан қарзлар ёки унинг устав фаолияти бўйича тўловларга чеклаш белгиламаслиги ҳам назарда тутилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ҳуқуқий шахс сифатида рўйхатдан ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати:
қўшма корхонани лойиҳага мувофиқ ўз вақтида қурилиши ва ишга туширилишини таъминласинлар;
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасига, унинг бутун фаолияти давомида келишилган ҳажмда, сифатда, шаклланган баҳода минераллашган массани сотишни таъминласинлар;
«Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси учун сув таъминоти ҳамда ижара шартлари бўйича тоғ этаги чегараларида ер участкаси ажратиш масаласини ҳал қилсинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасини электр қуввати истеъмолчиларининг биринчи тоифасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.12.00 Космик фаолият]
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ер йўлдоши орқали алоқа ўрнатишга рухсат берсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси қурилишини маҳаллий қурилиш материаллари билан бир қаторда цемент, ғишт, оҳак билан буюртмага мувофиқ, амалдаги нархлар бўйича таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар;
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси ходимларига малакали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилишда ёрдам берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.07.00 Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар]
12. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг бутун фаолияти даврида амал қилади.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи саноати, энергетика, кимё ва металлургия комплекси (ўртоқ Ҳаққулов)га юклатилсин.