Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3941-сон
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори рус тилидаги матнининг 13-банди
бешинчи хатбошидаги «— председателя АО «Узбекнефтегаз» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари А.С. Султанов зиммасига юклансин.