toggle_night_mode
Ҳужжат 01.03.2022 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонунининг 2, 9, 10, 12, 13 ва 17-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 октябрь,
884-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-иловада:
а) «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўнинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.»;
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.»;
в) «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси» бўлимидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» бўлимининг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Туризмни ривожлантириш департаментлари»;
д) «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» бўлимида:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.»;
е) «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги» бўлимининг биринчи хатбошидаги «, сотиш, ижарага бериш» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» бўлимининг номига «Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари» сўзлари қўшилсин;
з) «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» бўлимида:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Риэлторлик фаолияти.»;
и) «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси» бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлимлар қўшилсин:
«Ўздавнефтгазинспекция».
Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш.
Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, заводда идишларга қадоқланганлари бундан мустасно (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари).
Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси
Геодезия ва картография фаолияти.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги.
Ноширлик фаолияти.
«Саноатгеоконтехназорат» ДИ.
Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолият.
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:
а) «қайта ташкил этилган» сўзлари «ўзгартирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«қайта ташкил этилган» сўзлари «ўзгартирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.»;
б) 31-банднинг биринчи хатбошига «кундан» сўзидан кейин «ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 328-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/328/0652-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«қайта ташкил этилган» сўзлари «ўзгартирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.»;
б) 30-банднинг биринчи хатбошига «кундан» сўзидан кейин «ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1017/4180-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«қайта ташкил этилган» сўзлари «ўзгартирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида риэлторлик фаолияти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахслар — лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.»;
б) 28-банднинг биринчи хатбошига «кундан» сўзидан кейин «ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага қуйидаги мазмундаги 201-банд қўшилсин:
«201. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасига эга юридик шахслар — хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкасини ушбу Тартибнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасидаги мавжуд маълумотлар ушбу Тартибнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«қайта ташкил этилган» сўзлари «ўзгартирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 36-банднинг биринчи хатбошига «кундан» сўзидан кейин «ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсат гувоҳномасига эга бўлган умумий овқатланиш корхоналари қўшиб юборилган тақдирда, рухсат гувоҳномасини ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Рухсат гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсат гувоҳномаси умумий овқатланиш корхонасининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
б) иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:
а) «қайта ташкил этилган» сўзлари «ўзгартирилган» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 11-сон, 83-модда):
а) 1-илованинг 19-бандига:
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида хулосага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, хулосани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Хулосадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, хулоса ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
б) 2-илованинг 24-бандига:
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гувоҳномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, гувоҳномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Гувоҳномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 декабрдаги 320-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Автовокзал (автостанция) паспортини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида паспортга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда, паспортни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Паспортдаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, паспорт тадбиркорлик субъектининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида 2014 йил 17 июлдаги 196-сон (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори) қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 73-модда) 1-илова 42-бандининг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда):
а) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 561 ва 562-хатбошилар қўшилсин:
«561. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
562. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 55, 56 ва 561-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.»;
б) 2-иловага қуйидаги мазмундаги 541 ва 542 хатбошилар қўшилсин:
«541. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
542. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 53, 54 ва 541-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.»;
в) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 461 ва 462 хатбошилар қўшилсин:
«461. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган табиатдан фойдаланувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
462. Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 45, 46 ва 461-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгарган тақдирда, рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига:
а) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи — учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.»;
б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда) илованинг 49-бандининг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 166-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)
в) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 311 ва 312-бандлар қўшилсин:
«311. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
312. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 30, 31 ва 311-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.»;
г) 4-илованинг 69-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчи юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатнома ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 301-модда) билан тасдиқланган 2018 — 2020 йиллар даврида фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалида:
а) 1-2, 4, 6 — 8, 14 — 18, 25, 28 — 30, 35, 54, 58-59 ва 67-позициялар чиқариб ташлансин;
б) 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

13.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2018 йил

1 октябрь

»;

в) 21-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

21.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2018 йил

1 декабрь

»;

г) 26-позициянинг «Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси».
д) 27-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

27.

Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқа қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома.

Махсус қўшиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқариш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2019 йил

1 июль

»;

е) 48-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

48.

Риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

Риэлторлик фаолияти

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2019 йил 1 декабрь

»;

ж) 56-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

56.

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга лицензия

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш

Интеллектуал мулк агентлиги

2020 йил 1 апрель

»;

з) 63-позициянинг «Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Туризмни ривожлантириш департаментлари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 августдаги 672-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон)
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
а) саккизинчи хатбошида «ҳамда асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«давлат ўрмон фондидан жисмоний ва юридик шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштиришга участкалар ажратиш;»;
тўққизинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон; 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1017/4180-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон; 23.05.2020 й., 09/20/328/0652-сон, 11.08.2020 й., 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон; 09/20/472/1155-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 03.12.2021 й., 09/21/727/1123-сон; 06.10.2022 й., 09/22/566/0897-сон; 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 02.11.2024 й., 09/24/725/0879-сон)