ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги
Қонуни қабул қилингандан буён собиқ СССРнинг ҳудудида геосиёсий ва иқтисодий маконда жиддий ўзгаришлар рўй берди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Хавфсизлик ҳамда ҳамкорлик бўйича Умумевропа Кенгаши аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳозирги вақтда оммавий ахборот воситаларининг асосий эътибори республиканинг мустақиллигини шакллантиришга қаратилишидан манфаатдор.
Шу билан бирга сўнгги пайтларда республикада ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг барқарорлашишидан манфаатдор бўлмаган алоҳида шахслар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига чиқарилаётган нашрлар МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ўрнатилишига ёрдам бермайди.
Шу каби ҳолларни истисно қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини маблағ билан таъминлаш манбаларини назорат қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ушбу вазифани Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси ва уларнинг жойлардаги органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.