1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3079]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 сентябрь,
30/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/13-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ҳамда пул-кредит сиёсати фоиз инструментлари самарадорлигини ошириш мақсадида тижорат банкларининг пул маблағларини жалб қилиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операциялари (бундан буён матнда депозит операциялари деб юритилади) — Марказий банк томонидан тижорат банкларининг пул маблағларини депозитларга жалб қилиш операциялари;
валюта биржаси — чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;
Бош битим — депозит операцияларини амалга оширишнинг умумий шартлари ва тартибини белгиловчи Марказий банк билан тижорат банклари ўртасида тузиладиган ўзаро ҳаракат;
электрон савдо платформаси — банклараро пул бозорида электрон шаклда биржа савдоларини ўтказиш имконини берувчи ҳамда қабул қилинган буюртмаларни рўйхатга олиш, биржа битимларини тузиш, жорий маълумотларни савдо иштирокчилари иш ўринларида акс эттириш, савдо жараёнини баёнлаштириш ва якуний биржа ҳужжатларини шакллантиришни таъминловчи валюта биржасининг автоматлаштирилган тизими;
депозит аукциони — тижорат банкларининг пул маблағларини жалб қилиш бўйича Марказий банк томонидан тижорат банклари ўртасида амалга ошириладиган кимошди савдолари;
ўзгармас фоиз ставкаси — пул-кредит сиёсати мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тижорат банкларининг депозит маблағларини жалб қилиш бўйича Марказий банк Кредит қўмитаси томонидан ўрнатиладиган ставка;
2. Депозит операциялари Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида амалга оширилади.
3. Депозит операциялари Марказий банк билан тижорат банклари ўртасида тузиладиган Марказий банкнинг депозит операцияларида қатнашиш тўғрисидаги Бош битимга асосан амалга оширилади.
Марказий банкнинг мажбурий резерв талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарганлиги;
Марказий банк олдида муддати ўтказиб юборилган қарз мажбуриятлари, жумладан, Марказий банкнинг кредитлари ва уларнинг фоизлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
6. Марказий банк депозит операциялари бўйича тижорат банклари томонидан жойлаштириладиган депозитлар миқдорига ва ҳар бир тижорат банкидан депозит аукционига қабул қилинадиган аризалар сонига лимитлар ўрнатиши мумкин.
7. Депозит операцияларини амалга ошириш учун аризаларни тақдим этиш валюта биржасининг электрон савдо платформаси орқали, шунингдек Бош битимда кўрсатилган бошқа усулларда амалга оширилади.
8. Депозит операциялари амалга оширилганда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
депозитга қўйилган пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқини учинчи томонга бериш;
жойлаштирилган депозитлар муддатини узайтириш.
2-боб. Депозит операцияларининг турлари, ўтказилиши ва депозитларга фоизлар ҳисобланиши
9. Марказий банк томонидан қуйидаги турдаги депозит операциялари амалга оширилади:
депозит аукциони (фоизли ва миқдорий);
ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операциялари.
10. Депозит аукциони ўтказилиши тўғрисидаги маълумот аукцион ўтказиладиган кундан камида уч иш куни олдин Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Ушбу маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади:
депозит аукциони бўйича аризаларни қабул қилиш вақти;
депозит аукциони натижалари ёки ўтказилиши бекор қилинганлиги ҳақида маълумотларни эълон қилиш вақти.
11. Депозит аукционини ўтказиш тўғрисидаги маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган куни валюта биржасининг электрон савдо платформаси орқали тижорат банкларига етказилади.
12. Депозит операциялари ўтказиладиган кунда тижорат банклари томонидан депозит операцияларида иштирок этиш учун аризалар электрон савдо платформасида электрон шаклда шакллантирилади.
«1 ой» — муддати бир ойдан иборат депозит операцияси;
«3 ой» — муддати уч ойдан иборат депозит операцияси;
бошқа шартлар асосида — бунда депозит муддати Марказий банкнинг депозит аукциони ўтказилиши ҳақидаги маълумотида кўрсатилади.
17. Фоизли депозит аукционлари Марказий банк томонидан депозит аукционида жалб қилинадиган пул маблағларининг максимал миқдори ўрнатилган ҳолда амалга оширилади. Бунда, депозитлар бўйича максимал фоиз ставкаси ҳам ўрнатилиши мумкин.
18. Тижорат банклари фоизли депозит аукционларида иштирок этишлари учун рақобатли ҳамда рақобатсиз аризалар беришлари мумкин.
19. Тижорат банкларининг рақобатли аризаларидаги таклиф этилган фоиз ставкалари Марказий банк томонидан ўрнатилган максимал фоиз ставкасидан юқори бўлган ҳолларда ушбу аризалар фоизли депозит аукционига қабул қилинмайди.
21. Тижорат банкларининг рақобатсиз аризалари бўйича таклиф этилган жами депозит маблағлари миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган депозит аукционига жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдорига тенг бўлган ёки ошган ҳолларда ушбу фоизли депозит аукциони бекор қилинади.
22. Ўртача тортилган фоиз ставкаси депозит аукциони якунлари бўйича тўлиқ ёки қисман қондириладиган рақобатли аризалар фоиз ставкаси ҳамда жалб қилинадиган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
23. Марказий банк тижорат банклари томонидан фоизли депозит аукционида иштирок этиш учун тақдим қилинган рақобатли ва рақобатсиз аризалар рўйхатини шакллантиради ва рақобатли аризаларни уларда таклиф этилган фоиз ставкаларига кўра ўсиб бориш тартибида таснифлайди. Ушбу таснифланган аризалардан келиб чиқиб, Марказий банк чегириш фоиз ставкасини белгилайди.
24. Фоизли депозит аукциони натижалари бўйича чегириш фоиз ставкаси Марказий банк томонидан фоизли депозит аукциони бўйича максимал фоиз ставкасига (ўрнатилган ҳолларда) тенг бўлмаслиги мумкин.
25. Марказий банк томонидан фоизли депозит аукциони натижалари бўйича аввал тижорат банкларининг рақобатсиз аризалари тўлиқ, шунингдек таклиф этилган фоиз ставкаси чегириш ставкасидан юқори бўлмаган рақобатли аризалари қондирилади. Рақобатли аризалар таклиф қилинган минимал фоиз ставкаларидан чегириш фоиз ставкасигача бўлган тартибда қондирилади.
28. Миқдорий депозит аукционлари Марказий банк томонидан депозитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасини ўрнатган ҳолда амалга оширилади. Бунда, жалб қилинадиган пул маблағларининг максимал миқдори ҳам ўрнатилиши мумкин.
29. Тижорат банклари миқдорий депозит аукционида иштирок этиш учун Марказий банк томонидан белгиланган фоиз ставкасида аризалар тақдим этади.
30. Электрон савдо платформаси тижорат банклари томонидан миқдорий депозит аукционида иштирок этиш учун тақдим қилинган аризалар рўйхатини унда таклиф этилган ҳажмлар бўйича пасайиб бориш тартибида шакллантиради ва уларнинг жами ҳажми аниқланади.
31. Марказий банк шакллантирилган рўйхатни таҳлил қилган ҳолда миқдорий депозит аукциони якуни бўйича жалб қилинадиган маблағлар миқдорини аниқлайди. Ушбу жалб қилинадиган маблағлар миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган максимал миқдорга (агар ўрнатилган бўлса) тенг келмаслиги мумкин.
32. Миқдорий депозит аукциони натижаларига кўра қондирилиши лозим бўлган аризалардаги жами миқдор депозит аукциони якуни бўйича жалб қилинадиган маблағлар миқдоридан ошган ҳолларда аризалар уларда кўрсатилган ҳажмлар улушидан келиб чиқиб мутаносиб равишда қисман қондирилади. Бунда тижорат банкларининг аризалари миқдори сўмгача яхлитланади.
34. Депозит аукционлари бўйича тижорат банкларидан етарлича аризалар қабул қилинмаган тақдирда ёки Марказий банк Кредит қўмитасининг қарорига кўра депозит аукционларини ўтказиш бекор қилиниши мумкин.
35. Ўтказилган депозит аукцион натижалари ёки ўтказилиши бекор қилинганлиги ҳақида маълумотлар Марказий банк ва валюта биржасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
36. Марказий банк томонидан ўзгармас фоиз ставкаси бўйича депозит операциялари қуйидаги стандарт шартлар асосида амалга оширилади:
«овернайт» — муддати бир иш кунидан иборат депозит операцияси (бунда депозит операцияси жума куни амалга оширилганда — жума кунидан душанба кунигача бўлган муддат бир иш куни ҳисобланади);
«1 ой» — муддати бир ойдан иборат депозит операцияси;
«3 ой» — муддати уч ойдан иборат депозит операцияси.
37. Марказий банк ўзгармас фоиз ставкалари бўйича депозит операцияларини ўтказиш шартлари тўғрисида ўзининг расмий веб-сайтида эълон беради.
38. Марказий банк томонидан жалб қилинган депозитлар бўйича фоизлар Марказий банкка пул маблағлари келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб депозит қайтариб берилган кунгача (бунда депозит қайтарилган кун ҳисобга олинмайди), йиллик 365 календарь кунидан келиб чиқиб, қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
бунда: I — депозит бўйича ҳисобланган фоизлар миқдори; D — депозит миқдори; R — депозит бўйича фоиз ставка; T — депозит жалб қилинган кунлар сони.
3-боб. Депозит операциялари бўйича ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши
39. Тижорат банкларининг депозит операциялари бўйича мажбуриятлари тегишли депозит ҳисобварақлардан Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада белгиланган миқдорнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши ҳисобланади.
41. Марказий банкнинг депозит операцияларини амалга ошириш бўйича мажбурияти тижорат банкларининг аризаларида кўрсатилган тегишли ҳисобварақларга депозит маблағлари ва жалб қилинган депозитларга ҳисобланган фоизларини ўз вақтида ва тўлиқ ўтказиб берилиши билан амалга оширилади.
42. Марказий банкнинг депозит операцияларини амалга ошириш бўйича мажбуриятларининг бажарилиши тижорат банкларига депозит маблағлари ва уларга ҳисобланган фоизларнинг ўтказилганлиги бўйича тегишли ҳисобварақлардан олинган кўчирмалар билан тасдиқланади.
43. Тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада кўрсатилган миқдордан кўпроқ маблағ ўтказилган бўлса, Марказий банк кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда банкнинг депозит ҳисобварағига депозит миқдоридан ортиқча маблағни қайтаради ва ушбу ортиқча миқдор учун фоизлар ҳисобланмайди.
44. Агар тижорат банклари томонидан депозитни жойлаштириш санасида Марказий банкнинг депозит ҳисобварағига аризада кўрсатилган миқдордан кам маблағ ўтказилган бўлса, бир иш куни ичида Марказий банк томонидан тижорат банки депозитнинг тўлиқ ўтказилиши юзасидан электрон тартибда (телефонограмма ёки lotus notes дастури орқали) огоҳлантирилади.
45. Депозитларни қайтариш ва уларга ҳисобланган фоиз тўловларини амалга ошириш куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келган ҳолларда, тўловлар кейинги иш кунида амалга оширилади.
46. Депозит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
47. Тижорат банклари депозит ҳисобварағига жойлаштирилган депозит маблағларини муддатидан олдин қайтарилиши бўйича Марказий банкка ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Ушбу ариза Марказий банк томонидан бир иш куни давомида кўриб чиқилади ва қондирилади.