1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.03 Ихтиёрий суғурта]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Суғурта фаолияти тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-730-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 25 февралдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади.
4-модда. Суғурта соҳалари ва турлари (класслари)
Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:
ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);
умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).
Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. Суғурта турлари (класслари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Суғурта фаолияти классификатори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида келтирилган.
5-модда. Суғурта фаолияти субъектлари
Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолиятининг субъектлари ҳисобланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори билан тасдиқланган «Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида»ги Низом.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Суғурта воситачилари]
Суғурта брокери, қайта суғурта брокери ва суғурта агенти суғурта воситачилари ҳисобланадилар.
Тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс суғурталовчи деб эътироф этилади.
Суғурталовчилар суғуртани амалга оширишга бевосита боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас, ушбу Қонуннинг 61-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
суғурта (қайта суғурта қилиш) соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни, шунингдек суғурта агенти сифатида суғурта воситачилигини амалга ошириш;
суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда молиялаштириш;
суғурта товони миқдорини белгилаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотни текширишни, суғурта қилдирувчининг суғурта шартномаси талаблари ва шартларини бажариши устидан назоратни суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган тартибда амалга ошириш;
чет эл суғурталовчиларига сюрвейер ва аджастер хизматлари кўрсатиш;
илгари суғурталовчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун олинган ёки суғурта шартномасини амалга ошириш натижасида унинг ихтиёрига ўтган мол-мулкни реализация қилиш ёки ижарага бериш;
Ўзбекистон Республикасининг рейтинг ташкилотлари ва чет эл рейтинг ташкилотлари рейтингларини олиш;
ўзининг алоҳида бўлинмаларини ташкил этиш.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириши ва суғурта товони тўлаши;
махсус ваколатли давлат органи белгилаган тартибда бир йилда камида бир марта актуарийни (актуар ташкилотни) актуар хизматлар кўрсатиш учун жалб этиши;
Суғурта қилдирувчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномаси тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс суғурта брокери ҳисобланади.
Суғурта брокерининг фаолияти суғурта соҳасидаги бошқа фаолият турлари билан қўшиб олиб борилиши мумкин эмас, қайта суғурта брокерининг фаолияти бундан мустаснодир.
Суғурта брокери суғурталовчининг устав фондида иштирок этишга ҳақли эмас.
Суғурта брокери ўзи билан суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
8-модда. Қайта суғурта брокери
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Қайта суғурта брокери]
Ўз номидан ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи тариқасида иштирок этувчи суғурталовчининг топшириғига биноан қайта суғурта қилиш шартномаси тузилишини ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахс қайта суғурта брокери ҳисобланади.
Қайта суғурта брокери суғурталовчининг устав фондида иштирок этишга ҳақли эмас.
Қайта суғурта брокери ўзи билан суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган шартнома асосида хизматлар кўрсатади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Суғурталовчининг номидан ва топшириғига биноан суғурта шартномасининг тузилиши ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик ёки жисмоний шахс суғурта агенти ҳисобланади.
Суғурта агенти ўз фаолиятини суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари (агент битимлари) асосида амалга оширади.
Суғурта агенти фақат ўзи билан топшириқ шартномаси (агент битими) тузган суғурталовчи реестрига киритилганидан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Қуйидагиларга:
суғурта агентининг тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган суғурталовчилар номидан суғурта шартномалари тузишига;
агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта бўйича суғурта агентининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган чет эл суғурта ташкилотлари номидан суғурта шартномалари тузиш билан боғлиқ бўлган воситачилик фаолиятига йўл қўйилмайди.
Суғурта агенти — жисмоний шахс ўз номига, тўловлар нақд пуллар билан амалга оширилганида эса яқин қариндошлари (отаси, онаси, хотини, эри, ўғли, қизи, опа-сингиллари ва ака-укалари) номига суғурта шартномалари бўйича ҳужжатлар ёзишга, шунингдек ўз фойдасига суғурта шартномалари тузишга ва бунда мазкур суғурта шартномаси бўйича суғурта агенти сифатида иш кўришга ҳақли эмас.
LexUZ шарҳи
Суғурта агентлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1213, 01.02.2003 й.) қаранг.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида учинчи—олтинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
91-модда. Суғурта агентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Суғурта агенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
суғуртага қабул қилинаётган суғурта таваккалчилигини баҳолашда, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини тўлашда ва суғурта қилдирувчининг суғурта мукофотини тўлиқ ҳажмда ҳамда суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўлашида зарур кўмак кўрсатиш;
суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар тўғрисида маълумотлар олиш;
суғурта шартномаси (суғурта полиси) тузиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;
суғурта қилдирувчидан қабул қилиб олинаётган таваккалчиликлар тўғрисида суғурталовчига тўлиқроқ ахборот бериш мақсадида барча учун очиқ бўлган манбалардан таваккалчилик ва суғурта қилдирувчи тўғрисида суғурта қилдирувчининг шахсий ҳаётига аралашмаган ҳолда маълумотлар тўплаш.
Суғурта агенти қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
суғурта тарифлари, суғурталовчилар томонидан таклиф этилаётган суғурта шартлари ҳақида, лицензиянинг мавжудлиги, устав фонди миқдорлари, суғурта захиралари ҳамда қабул қилинган мажбуриятлар тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида ахборотга эга бўлиши;
суғурта шартномасини расмийлаштиришда суғурта қилдирувчи тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши, унга суғурта таваккалчилигини пасайтириш ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга оширишни таклиф этиши;
суғурта қилдирувчиларнинг сўровига кўра уларга суғуртанинг амалдаги шартлари тўғрисида ахборот бериши;
суғурта шартномаларини белгиланган тартибда тузиши ва янги муддатга ўз вақтида қайта расмийлаштириши;
мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этган маълумотларнинг махфийлигини сақлаши;
суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида таваккалчилик шарт-шароитларининг жиддий равишда ўзгаришига тааллуқли ахборотни суғурталовчи ўз вақтида олишини, шунингдек суғурта эътирозлари юзага келганда ҳамда уларни тартибга солиш жараёнида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида алмашинишини таъминлаши;
тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда, суғурталовчининг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан суғурта тўловлари тўланишини ташкил этиши шарт.
Суғурта агентининг зиммасида қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Аджастер суғурталовчининг (суғурта қилдирувчининг) топшириғи бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:
ўзи суғурта объектини сиртдан (зарур ҳолларда — техника воситаларини қўллаган ҳолда) кўздан кечирганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;
фаолияти суғурта объектларига дахлдор бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан юридик аҳамиятга молик зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш.
суғурта воқеаси юз беришининг математик жиҳатдан эҳтимоллиги ҳисоб-китобини амалга ошириш, ҳам алоҳида таваккалчилик гуруҳларида, ҳам умуман суғурта мажмуи бўйича зарар етказилишининг такрорийлигини ва уларнинг оқибатлари оғирлиги даражасини белгилаш;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) зарур суғурта захиралари ва фондларини математик жиҳатдан асослаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш, уларни шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш;
суғурталовчининг инвестициялар сифатида тўпланган бадаллардан фойдаланишида капитал қўйилма нормаси ва нетто-ставка миқдори ўртасидаги боғлиқликни тариф ставкаларини инвестиция даромади суммасига камайтиришга кўмаклашадиган тарзда аниқлаш;
суғурта жараёнини ташкил этиш учун зарур харажатларни асослаш ва суғурта хизматлари таннархини ҳисоб-китоб қилиш;
суғуртанинг (қайта суғурта қилишнинг) ҳар бир тури бўйича тариф ставкаларини суғурталовчилар учун уларни ўтказишнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгилаш;
суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) инвестиция фаолияти натижаларини актуар ҳисоб-китоблардан фойдаланган ҳолда баҳолаш;
Актуарий суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ фақат актуар хизматлари кўрсатади.
Актуарий, агар у актуар ташкилот штатида турган бўлса ёки актуар ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишга жалб этилиши мумкин.
Актуарий сифатсиз актуар хизматларини кўрсатганлик, тижорат ёки бошқа сирни ошкор қилганлик ва актуар ташкилот зарар кўришига олиб келган ўзга хатти-ҳаракатлар натижасида етказилган зарар учун актуар ташкилот олдида жавобгар бўлади.
Актуар хизматлари кўрсатиш учун актуарий махсус ваколатли давлат органи белгилаган тартибда актуарий малака сертификатини олиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1725, 10.10.2007 й.).
Юридик шахс бўлган актуарий ўз штатида актуарий малака сертификатига эга бўлган камида битта актуарийга эга бўлиши керак.
актуар хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини (қайта суғурталовчини) эркин танлаш;
актуар хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тақдим этилмаган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишни рад этиш;
Суғурта сюрвейери қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатувчи, ўз штатида тегишли мутахассисларга эга бўлган юридик шахс ёки профессионал билим ва малакага эга бўлган жисмоний шахсдир:
суғурта шартномаси тузилгунига қадар суғурта объектини кўздан кечириш ва текшириш;
текширилаётган суғурта объекти бўйича хулоса тузиш.
Суғурта экспертизасини ўтказишга ваколатли мутахассисларнинг (экспертларнинг) иш тартиби суғурта сюрвейери томонидан белгиланади.
Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
Суғурта сюрвейери:
суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга;
суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга;
суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳақли эмас.
Суғурта сюрвейери ишининг натижалари бўйича ҳисобот тақдим этилади, суғурталовчи (суғурта қилдирувчи) бу ҳисоботдан суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси тузиш чоғида фойдаланиши мумкин.
Суғурта сюрвейерининг ҳисоботида кўрсатилган хулосалар мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
97-модда. Суғурта сюрвейерининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Суғурта сюрвейери:
хизматлар кўрсатиладиган суғурталовчини (суғурта қилдирувчини) эркин танлашга;
суғурта объектини ўрганиш учун суғурта қилдирувчидан (суғурталовчидан) зарур ахборотни сўраш ва олишга;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, фаолияти суғурта объектларига дахлдор бўлган бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Суғурта сюрвейери қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ассистанс суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга, наф олувчиларга) ҳамда суғурталовчиларга суғурта шартномаси доирасида ассистанс хизматлари, техник, тиббий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, шунингдек уларга молиявий кўмак берувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.
Ассистанс ўз фаолиятини суғурталовчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширади.
Ассистанс хизматларига суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар) иштирокисиз фақат суғурталовчилар томонидан ҳақ тўланади.
Ассистанс:
суғурталовчи сифатида суғурта ва қайта суғурта қилиш операциялари ўтказишга;
суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширишга;
суғурталовчиларнинг устав фондларида иштирок этишга ҳақли эмас.
99-модда. Ассистанснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ассистанс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ассистанс хизматлари кўрсатилиши бўйича суғурталовчилар билан мустақил равишда шартнома тузиш;
ассистанс хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган барча ахборот суғурталовчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ассистанс хизматлари кўрсатишни рад этиш;
тегишли мутахассисларни ассистанс хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб этиш.
Ассистанс қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи амалга оширади.
Махсус ваколатли давлат органи:
ижро этилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларини ҳамда уларни аниқлаш тартибини, айрим таваккалчиликлар бўйича суғурталовчилар мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп ёки энг кам миқдорини ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган кўп ёки энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш услубини, суғурталовчиларнинг тўловга қобилиятини акс эттирувчи ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1806, 12.05.2008 й.).
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишини, тўловга қобилиятлиликнинг белгиланган нормативлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари бажарилишини назорат қилади;
суғурталовчиларнинг суғурта захиралари маблағларини шакллантириш ҳамда жойлаштириш тартиби ва шартларини, шунингдек бундай маблағлар ҳисобини юритиш ҳамда улар бўйича ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди;
(10-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 37-сонли «Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1945, 20.04.2009 й.) ва «Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2564, 28.02.2014 й.).
(10-модданинг иккинчи қисми еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини текширади ва уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини тўлиқ ёки айрим суғурта турларига (классларига) нисбатан тўхтатиб қўяди, шунингдек уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида судга мурожаат қилади;
(10-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг IX-бўлимига қаранг.
ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой ичида суғурта фаолиятини тартибга солиш ва уни назорат қилиш борасидаги фаолият тўғрисида йиллик ҳисоботларни , шунингдек суғурта бозорининг молия йили мобайнидаги фаолияти тўғрисида статистика маълумотларини эълон қилади;
суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириш, шунингдек суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора-тадбирларини суғурталовчилар томонидан молиялаштириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди;
актуарий малака сертификатини олиш учун ўқув дастурларини ҳамда малака имтиҳонлари топшириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, мазкур сертификатни олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳони ўтказади;
белгиланган тартибда актуарий малака сертификати беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади, малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади;
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида ўн биринчи—ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ходимлари суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг устав фондида ва бошқарув органларида иштирок этишга, шунингдек суғурта воситачиси сифатида иш юритишга ҳақли эмаслар.
11-модда. Суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини тузиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
Суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, шунингдек суғурта бозорининг юридик шахс бўлган бошқа профессионал иштирокчилари қонунларда назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклларда тузилади.
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш эса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
12-модда. Суғурталовчиларнинг устав фонди
Суғурталовчилар устав фондининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон қарори билан тасдиқланган «Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 1-банди.
Суғурталовчининг устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Суғурталовчининг бошланғич устав фонди лицензия олинадиган пайтга қадар муассислар томонидан шакллантирилган бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Суғурталовчиларнинг фирма номида илгари ташкил этилган суғурталовчиларнинг номи билан бир хил ёки улар билан чалкаштириб юбориладиган даражада ўхшаш белгилар қўлланилишига йўл қўйилмайди, суғурталовчиларнинг филиаллари, шунингдек унитар корхона шаклида бошқа суғурталовчилар томонидан ташкил этилган суғурталовчиларнинг номлари бундан мустаснодир.
14-модда. Суғурталовчининг фирма номини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ёки жойлашган манзилини ўзгартириш
Суғурталовчининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарган тақдирда суғурталовчи бу ҳақда суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
15-модда. Суғурта фаолиятини лицензиялаш
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда махсус ваколатли давлат органи берадиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга қаранг.
Лицензия суғурталовчига ҳаётни суғурта қилиш соҳасида ёхуд умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган айрим турлари (класслари) бундан мустаснодир. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
Лицензияда суғурталовчи амалга оширишни назарда тутаётган суғурта турлари (класслари) кўрсатилади.
16-модда. Суғурталовчининг лицензияси амал қилиши тўхтатиб турилишининг ўзига хос хусусиятлари
Суғурталовчининг лицензияси амал қилишининг тўхтатиб турилиши унинг янги суғурта шартномалари тузиши тақиқланишига, шу жумладан амалдаги суғурта шартномалари узайтирилишининг тақиқланишига сабаб бўлади. Бунда суғурталовчи илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга мажбурдир.
17-модда. Суғурталовчининг лицензияси амал қилиши тугатилишининг ўзига хос хусусиятлари
Лицензиянинг амал қилиши тугатилган кундан эътиборан беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги ариза билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат этиши шарт.
Суғурталовчининг илгари амал қилган бошқарув органларининг ваколатлари тўхтатиб турилади ва махсус ваколатли давлат органи томонидан тайинлаган суғурталовчининг муваққат маъмуриятига ўтади. Муваққат маъмурият суд қарор чиқаргунга қадар бўлган даврда ўз фаолиятини амалга оширади.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ҳисоботи махсус ваколатли давлат органига ҳамда суғурталовчини тугатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг аризаси йўлланган судга тақдим этилади.
Суғурталовчининг муваққат маъмурияти ўз фаолияти даврида харажат операцияларини амалга оширишга ҳақли эмас, суғурталовчининг бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлари), суғурталовчига тушаётган пулларни ҳисобга ёзиш ва илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустаснодир.
Суғурталовчи муваққат маъмуриятининг ишлаш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Ушбу модданинг қоидалари суғурталовчининг аризасига биноан лицензия бекор қилинган ҳолларга, шунингдек унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчининг бошқарув органи қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёхуд тугатилишига тааллуқли эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
18-модда. Суғурталовчиларни қайта ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
Суғурталовчиларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси билан амалга оширилиши мумкин.
Суғурталовчи қайта ташкил этишга рухсатнома олиш учун махсус ваколатли давлат органига тегишли ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган суғурталовчи бошқарув органининг қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
тузилаётган суғурталовчининг баланси ва фаолиятининг тахминий молиявий натижалари;
қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шартномасининг лойиҳаси (қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда).
Суғурталовчиларни қайта ташкил этишни ўтказиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчиларни қайта ташкил этишга рухсатнома беришни рад қилишга ҳақли, агар:
суғурталовчини қайта ташкил этиш натижасида янгитдан ташкил қилинадиган суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигига доир талаблар бузилиши мумкин бўлса;
Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда суғурталовчи (суғурталовчилар) лицензиясининг амал қилиши тугатилади. Қайта ташкил этиш натижасида янгитдан тузилган суғурталовчиларга лицензияларни бериш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган даври учун ҳамда янгитдан тузилган суғурталовчилар лицензия олгунга қадар бўлган даврда улар янги суғурта шартномаларини тузишга, амалдаги суғурта шартномаларини узайтиришга ҳақли эмаслар, илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммаларига олинган, ҳуқуқий ворислик тартибида ўзларига ўтган мажбуриятларни бажариш ҳоллари бундан мустаснодир.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилаётганда ўзига бошқа суғурталовчи қўшилаётган суғурталовчи, агар қўшиб олиш натижасида лицензиянинг шартлари ўзгармаса, амалдаги лицензияни сақлаб қолади.
19-модда. Суғурталовчиларни тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Суғурталовчи ўзининг муассислари (иштирокчилари) ёки суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи қарорига биноан тугатилаётганда махсус ваколатли давлат органининг рухсатномаси талаб қилинади.
Муассислар (иштирокчилар) ёхуд суғурталовчининг таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқарув органи томонидан тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин суғурталовчи махсус ваколатли давлат органига тугатишга рухсатнома олиш учун ариза билан ёзма равишда мурожаат этган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги қарор;
мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар;
суғурталовчини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санагача бўлган, аудиторлик хулосаси билан тасдиқланган баланс ҳисоботи;
суғурталовчини тугатиш муддатлари ва шартлари кўрсатилган ҳолдаги тугатиш режаси.
Суғурталовчини тугатишга рухсатнома олиш учун берилган ариза зарур ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн кун ичида махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида суғурталовчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Махсус ваколатли давлат органи суғурталовчини тугатиш учун рухсатнома бериш билан бир вақтда суғурталовчининг тақдим этилган тугатиш режасига ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги ҳолларда суғурталовчини тугатишга рухсатнома беришни рад этишга ҳақли, агар:
тугатиш натижасида суғурта қилдирувчиларнинг ҳамда суғурталовчи кредиторларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилса;
суғурталовчини тугатишга рухсатнома берилиши учун тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз маълумотлар бўлса ёки бу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига номувофиқ бўлса.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Тугатилаётган суғурталовчи кредиторларининг талаблари тугатишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек тугатиладиган суғурталовчининг асосий вазифаларини таъминлаш заруратидан келиб чиқадиган харажатлар тўланганидан сўнг қуйидаги тартибда қаноатлантирилади:
биринчи навбатда — ҳаётни суғурта қилиш соҳасида мажбурий суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг талаблари;
иккинчи навбатда — суғурта қилдирувчиларнинг бошқа мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;
учинчи навбатда — бошқа суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари;
тўртинчи навбатда — бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга тўловларни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича талаблар. Кўрсатилган талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин ижтимоий суғурта бўйича талаблар ҳамда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик туфайли фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблари қаноатлантирилади;
бешинчи навбатда — суғурталовчининг бошқа кредиторлари талаблари.
21-модда. Суғурталовчининг суғурта захиралари
Қабул қилинган суғурта мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун суғурталовчилар ҳам сўмда, ҳам чет эл валютасида тўланган суғурта мукофотларидан махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган тартибда ва шартларда суғурта захираларини шакллантирадилар ҳамда жойлаштирадилар.
Суғурталовчилар айрим таваккалчиликлар бўйича йўл қўйиладиган энг кўп миқдордан ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдоридан ортиқ мажбуриятларни ўз зиммаларига олишлари мумкин эмас, уларнинг бу мажбуриятларни бажариш қобилияти тўловга қобилиятлилик нормативларига ва молиявий барқарорликнинг бошқа талабларига мувофиқ қайта суғурта қилинган ҳоллар бундан мустаснодир. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш суғурталовчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўз мажбуриятларини белгиланган тартибда қайта суғурта қилишга ҳақлидирлар.
23-модда. Суғурталовчилар бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари
Суғурталовчилар, суғурта брокерлари ва қайта суғурта брокерлари махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритадилар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
24-модда. Монополистик фаолиятга йўл қўйилмаслиги
Суғурта бозорида рақобатни чеклаш ёки бартараф этишга, бир суғурталовчиларга бошқаларига қараганда асоссиз афзалликлар берилишига ёки олинишига, суғурта қилдирувчилар ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.
Суғурталовчилар ва суғурта воситачиларига ўз уюшмалари (иттифоқлари) ва бошқа бирлашмаларидан суғурта бозорини монополлаштиришга қаратилган битимларга эришиш йўлида фойдаланиш тақиқланади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
25-модда. Ахборот олиш ҳуқуқи
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар суғурталовчиларнинг сўровига кўра суғурта ҳодисаларининг юз бериши сабаблари ва ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда суғурта товони миқдорлари суғурталовчи томонидан аниқланиши мақсадида етказилган зарар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва хулосаларни тақдим этишлари шарт.
Махсус ваколатли давлат органи суғурталовчилар ёки суғурта брокерларидан қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни ўз ваколати доирасида талаб қилиб олишга ҳақли. Бундай ахборотни талаб қилиб олиш ёзма равишда, сўров сабаблари кўрсатилган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
Махсус ваколатли давлат органи ўзи олган ахборотнинг сир тутилишига риоя этиши шарт, ахборотнинг ошкор қилиниши қонунда рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
[СПиТ:
1.Сир / Суғурта сири]
26-модда. Суғурта сири
Суғурта қилдирувчилар, суғурталанган шахслар ва наф олувчилар, суғурта қилдирувчиларнинг ва суғурталанган шахсларнинг соғлиғи, суғурталанган мол-мулк, суғурта пули, банк ҳисобварақлари мавжудлиги, ушбу ҳисобварақлардаги пул қолдиқлари ва пул ҳаракати ҳақидаги маълумотлар ошкор қилиниши мумкин эмас.
Суғурта фаолиятини амалга оширишнинг умумий шартлари, тавсия этилаётган суғурта битимлари ва операцияларининг рўйхати, суғурта тарифлари, суғурта турлари ҳамда муддатлари очиқ ахборот бўлиб, суғурта сири предмети бўлиши мумкин эмас.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-108-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 376-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар суғурта қилдирувчи, шунингдек суғурталанган шахслар ва наф олувчилар ўзларига тааллуқли маълумотларга доир ёзма розилик берганда учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчиларнинг розилигини олмаган ҳолда суғурталовчилар томонидан судга, прокурорга, қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда эса, суриштирув ва тергов органларига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Тузилган суғурта шартномалари ва амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномалар суғурта қилдирувчи жисмоний шахс вафот этган тақдирда қуйидагиларга берилади:
суғурта қилдирувчи ўз васиятномасида кўрсатган шахсга;
суд ва нотариусга — уларнинг иш юритувида бўлган меросга оид ишлар бўйича суднинг қарори ёки нотариуснинг ўз муҳри билан тасдиқланган ёзма сўрови асосида. Нотариуснинг ёзма сўровига суғурта қилдирувчи вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинган бўлиши керак;
консулга унинг иш юритувида бўлган меросга оид ишлар юзасидан.
Чет эл суғурта ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта суғурта қилишни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ҳамда механизмлар эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда ана шундай суғурта шартномаларини тузиш суғурталовчилар ва суғурта воситачилари Ўзбекистон Республикасининг резидентлари орқали амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
29-модда. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.