ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Иш ҳақи ва пенсиялар энг кам миқдорининг 350 сўмгача кўпайганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 мартдаги 65-сон
қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
11-банд «г» кичик бандининг
3-хатбоши қуйидаги ўзгартишда баён қилинсин:
«бир ярим ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга. Бунга нафақа олиш ҳуқуқини берувчи оила аъзосининг жами даромади чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравар миқдорида — 700 сўм қилиб белгилансин»;
«Мазкур қарорнинг 12 ва 13-бандлари билан белгиланган тўловлар оила аъзосига тўғри келадиган жами даромад энг кам иш ҳақининг икки баравар миқдори — 700 сўмдан ошмайдиган болали оилаларга берилсин».