toggle_night_mode
Ҳужжат 16.10.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиш ҳуқуқи
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Фуқароларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга таъсир кўрсатишга, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида (бундан буён матнда тегишли ҳудуд деб юритилади) доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиши мумкин эмас.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқароларнинг иштирок этиш ҳуқуқларини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда ошкоралик
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ҳамда ошкора амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг муқобиллик асосида ўтказилиши
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишда тенг сайлов ҳуқуқи
Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.
Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда давлат органлари фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, зарур ҳолларда эса уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш муддатларини белгилаш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) унинг таркибига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши вакиллари албатта киритилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республика комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.
Республика комиссиясининг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари (бундан буён матнда комиссиялар деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
комиссияларнинг сайловни самарали ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар билан таъминланишини ташкил этиш;
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сайлов якунлари тўғрисида тегишли комиссиялар томонидан тақдим этилган ахборотни умумлаштириш ва кўриб чиқиш, бу ахборотни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ижро аппарати Республика комиссиясининг ишчи органидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳудудида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари тузилади.
Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашининг қарори билан тузилади. Комиссиялар фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, фуқаролар йиғинларининг, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар комиссияга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар комиссия таркибидан чиқарилади.
Тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг ижро аппаратлари комиссияларнинг ишчи органларидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Комиссияларнинг ваколатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссиялар ўз ваколатлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг (бундан буён матнда ишчи гуруҳ деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллик нормасини белгилайди;
ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни кейинчалик тегишли туманлар, шаҳарлар ҳокимлари билан келишиш учун қабул қилиб олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига доир ҳужжатларнинг намуналарини тасдиқлайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланадиган сайлов бюллетенларининг намуналари мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишчи гуруҳларнинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборотини эшитади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунларини чиқаради ҳамда Республика комиссиясига ахборот тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг архивга ёки идоравий архивга топширилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ишчи гуруҳ тузилади. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ишчи гуруҳ ўз фаолиятини тугатади.
Ишчи гуруҳ таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг, тегишли ҳудудда жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг депутати киритилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини органларининг бошқа ходимлари, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг, фуқаролар йиғини органлари бошқа ходимларининг яқин қариндошлари ишчи гуруҳ таркибига киритилиши мумкин эмас.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ишчи гуруҳга аъзо шахслар ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар ишчи гуруҳ таркибидан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Ишчи гуруҳнинг ваколатлари
Ишчи гуруҳ:
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди ҳамда уни ўтказишдан камида беш кун олдин бу ҳақда тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларни хабардор қилади;
ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолисининг фуқаролар вакиллари сайлови бўйича умумий йиғилишларини ташкил этади ва ўтказади;
ҳовлилар, уйлар, кўчалар аҳолиси умумий йиғилишининг иштирокчиларини рўйхатга олади ҳамда фуқароларнинг сайланган вакиллари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда аҳолининг умумий йиғилиши баённомасини тузади;
тегишли комиссияга тақдим этиш учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) такрорий сайлови, шунингдек бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.
Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.
Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.
Фуқаролар вакилларининг йиғилишига ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқароларнинг вакиллари юборилади.
Ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган фуқаролар, қоида тариқасида, фуқароларнинг вакиллари бўлиши мумкин.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар фуқаролар вакиллари ёхуд уларнинг яқин қариндошлари орасидан кўрсатилган тақдирда, улар фуқаролар вакиллари таркибидан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вакиллик нормасини тегишли комиссия белгилайди. Бунда фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак.
19-модда. Фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) ўтказиш тартиби
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ишчи гуруҳнинг раҳбари раислигида ўтказилади.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) кун тартибига, қоида тариқасида, қуйидаги масалалар киритилади:
саноқ комиссиясини сайлаш;
фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг маърузалари, уларнинг муҳокамаси, саволлар ва жавоблар учун вақт белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларни эълон қилади. Шундан сўнг фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ҳар бирига сўз беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг маърузаси алифбо тартибида ўтказилиб, номзодлар ўзининг келгуси фаолияти дастурини эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда овоз бериш шакли
Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Овоз беришни ўтказиш тартиби
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича овоз бериш ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларига сайлов бюллетенлари (бундан буён матнда бюллетень деб юритилади) саноқ комиссияси томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюллетенга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда бюллетенларни бериш бевосита овоз беришдан олдин бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка «+», «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Овоз берувчи тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.
Сайлов қутилари овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан очилади.
Бюллетенларнинг намуналари ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22-модда. Овозларни санаб чиқиш
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Саноқ комиссиясининг баённомаси
Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилади ва баённома саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Саноқ комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларининг умумий сони;
овоз беришда иштирок этган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчилари сони;
овоз бериш ўтказилганида бюллетенлар олган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчилари сони;
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони;
Кейинги таҳрирга қаранг.
овоз бериш ўтказилаётганда ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони.
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади.
24-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови якунларини чиқариш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) сайлов якунлари бўйича қарор қабул қилади, бу қарор фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман ва шаҳар комиссиясига тақдим этилади.
Тегишли туман ва шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунларига доир умумлаштирилган маълумотларни юқори турувчи комиссияга топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш
Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида такрорий овоз бериш
Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки нафардан ортиқ номзод кўрсатилган ва улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Такрорий овоз бериш ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Такрорий овоз бериш чоғида овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайлови
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аввалги сайлов ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
такрорий овоз бериш фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайланганлигини аниқлаш имконини бермаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўпи билан икки нафар номзод кўрсатилган ҳамда улардан биронтаси ҳам сайланмаган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) такрорий сайлови ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, тегишли фуқаролар йиғинларида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этилган ҳолда янги сайлов ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари устидан шикоят қилиш
Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоидалар
30-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини органларини шакллантириш
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги 609-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 78-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-351-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 97-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 47-моддаси.
33-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
34-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
35-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 октябрь,
ЎРҚ-499-сон