Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитларида иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг меҳнатнинг мураккаблигига ва ходимларнинг малакасига боғлиқлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қўшимча ҳақ ва устамаларнинг амалдаги тизими, шунингдек ходимлар иш ҳақига қўшиладиган район коэффициентлари сақлаб қолинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қўллаш барча бюджет ташкилотлари учун мажбурийдир.
Ходимларнинг тариф-малака разрядларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш ўз молиявий фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширувчи барча давлат ва давлат-акционерлик корхоналари ва ташкилотлари учун мажбурий ҳисоблансин.
Мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга ходимларнинг тариф-малака разрядларини Ягона тариф сеткаси асосида белгилаш тавсия этилсин.
5. Ягона тариф сеткасини қўллаш мажбурий бўлган ташкилотлар томонидан хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификаторида ўз аксини топмаган касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли касблар (лавозимлар) разрядларига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг Ягона тариф сеткасига мувофиқлигига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги
589,
590-сон ва 1995 йил 23 февралдаги
65-сон қарорлари 1996 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.