Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очилмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон
қарорига мувофиқ, шунингдек, ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, экспортга етказиб бериладиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш, ташқи бозорларда маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 августдаги 609-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 819-модда) билан тасдиқланган «Ўзагроэкспорт» АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очилмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатининг
рус тилидаги матнига қуйидаги мазмундаги 8-позиция қўшилсин:
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқаруви раиси Т.А. Жалилов зиммасига юклансин.