1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИШ ВА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритиладиган илова қилинган ўзгартишлар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 4 март,
98-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 98-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Тураржой қурилиши ва дала уй-қурилиши кооперацияси тўғрисида» 1958 йил 3 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган тураржой қурилиши ва дала уй-қурилиши кооперативининг Намунавий уставидаги:
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда рассомлар учун ижодий устахоналар қурилиши кооперативлари ташкил этиш тартиби тўғрисида» 1982 йил 4 майдаги 335-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 5-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССРда рассомлар учун ижодий устахоналар қурилиши кооперативининг Намунавий уставидаги:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 90-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 июндаги 316-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
6. СССР Министрлар Советининг «Кооперативлар ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи гражданлар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни сотишни ташкил этишни яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1987 йил 24 сентябрдаги 1097-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 26 октябрдаги 432-сон қарорининг 5-бандидаги «якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи гражданлар томонидан» сўзлари «ўз фаолиятини юридик шахс бўлмай туриб амалга оширувчи тадбиркорлар билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Аҳолига, кооперативларга ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга ишлаб чиқариш чиқиндиларини, кондициясиз материалларни ва буюмларни сотишни кенгайтириш, шунингдек, республика корхоналари ва ташкилотларидаги товар-моддий бойликларнинг нормадан ортиқ запасларини қисқартиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1989 йил 20 апрелдаги 147-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши, 13-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошларидаги «меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга» сўзлари «ўз фаолиятини юридик шахс бўлмай туриб амалга оширувчи тадбиркорларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. СССР Министрлар Советининг «Капитал қурилишдаги ишларнинг аҳволини яхшилашга оид айрим чора-тадбирлар тўғрисида» 1989 йил 30 сентябрдаги 809-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 18 декабрдаги 428-сон қарори 6-банди «в» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «фойдаланишга топшириш» сўзларидан сўнг «қурилиш буюртмачиси ижара, коллектив ёки хусусий корхона бўлгандаги ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 98-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. «Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларини маблағ билан таъминлашнинг янги тартиби амалда жорий қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1969 йил 28 февралдаги 106-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 2-сон, 21-модда)нинг 3-банди.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 16 июлдаги 495-сон қарорига илова сифатида берилган давлат пошлиналари Ставкалари 5-бандининг «н» кичик банди.
3. СССР Министрлар Советининг «Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи кишилардан давлат пошлинаси ва солиқлар олиш билан боғлиқ бўлган масалалар тўғрисида» 1987 йил 17 апрелдаги 466-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 4 майдаги 184-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 5-сон, 26-модда).
4. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Республика бошқарув органларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 1987 йил 17 июлдаги 824-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 26 октябрдаги 436-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 10-сон, 53-модда) 36-бандининг якка тартибдаги меҳнат фаолиятига кўмаклашиш қисми.
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 3 декабрдаги 590-сон фармойиши.
6. КПСС Марказий Комитети, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг «Аҳолининг иш билан самарали банд бўлишини таъминлаш, ишга жойлаштириш системасини такомиллаштириш ва меҳнаткашлар учун социал гарантияларни кучайтириш тўғрисида» 1987 йил 22 декабрдаги 1457-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1988 йил 10 февралдаги 61сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 2-сон, 5-модда) 5-бандининг охирги хатбоши.
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Гражданлар патент олиб шуғулланиши мумкин бўлган якка тартибдаги меҳнат фаолиятининг турларини аниқлаш ва патент учун ҳар йили тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида» 1988 йил 29 сентябрдаги 348-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й, 9-сон, 32-модда).
8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 5 июндаги 164-сон фармойиши.
9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг ижара ва ижара муносабатлари масалаларига оид қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1990 йил 13 февралдаги 91-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 2-сон, 5-модда).