ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон зоология комбинати меҳнат жамоаларининг комбинати илгари унга юклатилган вазифаларини сақлаб қолган ҳолда хўжалик ҳисобидаги зоология ишлаб чиқариш бирлашмаси («Ўззообирлашма»)га айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
«Ўззообирлашма» 2 ой муддат ичида хўжалик ҳисобидаги зоология ишлаб чиқариш бирлашмасининг Уставини ишлаб чиқсин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги хўжалик ҳисобида ишлайдиган республика «Ўзбекистон зоология комбинати» («Ўззоокомбинат») ташкилоти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1988 йил 22 августдаги 289-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 8-сон, 30-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.