1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ноширлик фаолияти тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 26 ноябрдаги ЎРҚ-731-сонли «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Қорақалпоғистон Республикасида ноширлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ношир ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
3-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги
Нашрга тайёрланган қўлёзмалар ва материалларни цензурадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
4-модда. Ноширлик фаолияти эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги
Матбаа маҳсулотида конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, давлат аҳамиятига молик сирларни ошкор қилиш, уруш, зўравонлик ва беҳаёликни тарғиб қилиш, диний ва миллий нифоқ солиш, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситиш, туҳмат қилиш ман этилади.
Ноширлик фаолиятида монополияга, шунингдек ноширлик фаолияти эркинлигидан қонун талабларига зид келадиган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
5-модда. Ноширлик фаолияти мониторинги ва назорати
Нашриётларнинг (ноширларнинг) ноширлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишлари мониторинги, шунингдек лицензия талаблари ва шартларига риоя этишлари устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-модда. Лицензиялар беришда ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда давлат божларининг имтиёзли миқдорлари
Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик ҳамда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
мавзулар бўйича матбаа маҳсулотлари чоп этиш режасини мустақил равишда тузиш ва тасдиқлаш;
Ватанимиз муаллифларининг асарларидан чет элларда ва чет эллик муаллифларнинг асарларидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш, уларни чоп этиш ва тарқатиш тўғрисида чет эл юридик ва жисмоний шахслари билан шартномалар тузиш ва бу ишда воситачилик қилиш;
Матбаа маҳсулотларини тарқатиш муассис, ношир, матбаачи ва муаллифнинг келишувига мувофиқ ёки шартнома асосларида ўзга юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Матбаа маҳсулотини тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади.
Матбаа маҳсулоти ношир ёки унинг ваколати билан иш кўрувчи шахс рухсат берганидан кейингина тарқатувга чиқарилади.
11-модда. Нашрга доир маълумотлар
Матбаа маҳсулотининг нашрга доир маълумотлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахслар ўз қўлёзмалари ва бошқа материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга зид келмайдиган ҳолларда ўз маблағлари ҳисобидан чоп этиш ва тарқатишга ҳақлидир.
Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, қомусий қўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, қоғоз ва бошқа ресурслар, шу жумладан матбаа қуввати билан таъминланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сонли «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолини ҳуқуқий даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги Фармонига асосан, аҳолига сотиладиган ҳуқуқий илмий-оммабоп адабиётлар ва кўргазмали қўлланмалар қийматининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
14-модда. Матбаа маҳсулотини олиб чиқиш ва олиб кириш
Матбаа маҳсулотини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасига чет эл матбаа маҳсулотини олиб кириш ва тарқатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ноширлик фаолияти лицензия белгиланган тартибда бекор қилинганда ёки унинг амал қилиши тугатилганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тугатилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 137-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 233-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)