4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 сентябрь,
767-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом 4-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги «нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ органлари архивлари мудирларига» сўзлари «идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ органлари идоравий архивлари мудирларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 29-модда) 6-бандида:
«51 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига»;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«34 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар, уларнинг ходимларини узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) тадбирларига сарфланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 29-модда):
6-бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:
«туман (шаҳар) ҳокимликларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш ҳамда тарғибот ва маърифат чораларини кўриш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш»;
16-банднинг «е» кичик бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда назоратини олиб бориш»;
«фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш»;
«фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш, тарғибот ишларини олиб бориш»;
ўн биринчи хатбошидаги «бошқарув кадрлари» сўзларидан кейин «ФҲДЁ бўлимлари ходимлари» сўзлари қўшилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:
«205. Туманлар (шаҳарлар) даги ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари деб аталади) ҳамда Агентлик бошқармалари идоравий ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органларининг идоравий архиви ҳисобланади.
ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари идоравий архивлари тегишли туман (шаҳар) ҳудудида тузилган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади»;
г) 207-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «уйлари архивларида» ва «уйлари архивлари» сўзлари тегишлича «уйлари идоравий архивларида» ва «уйлари идоравий архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«223. Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу ёзувнинг иккинчи нусхаси сақланаётган Агентлик бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архиви томонидан тегишли ФҲДЁ бўлимига ёки никоҳ уйига далолатнома ёзувининг нусхаси ёки ундан кўчирма юборилади.
Зарурият бўлганда, Агентлик бошқармасининг ушбу идоравий ФҲДЁ архиви мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ушбу далолатнома ёзувига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритади ҳамда бу ҳақда тегишли ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйи идоравий архивига хабарнома юборади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «нотариал архивларни» сўзлари «идоравий нотариал архивларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда):
а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«91. Ҳудудий бошқармаларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) архивлари юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.
ФҲДЁ архивлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар»;
13-банднинг 1-кичик банди учинчи хатбошисидаги «соҳасидаги фаолиятни» сўзларидан кейин «шунингдек ФҲДЁ соҳасини» сўзлари қўшилсин;
3-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ архивлари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 31-кичик банд қўшилсин:
«31) «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини техник таъминлаш ва юритиш»;
4-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ҳамда давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ҳамда давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-кичик банддаги «марказларига» сўзи «марказлари ва ФҲДЁ архивларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказларини» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«21) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ФҲДЁ соҳасида ҳамкорлик қилиш»;
4-кичик банддаги «марказларида» сўзи «марказлари ҳамда ФҲДЁ архивларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун жавобгардир»;
23-бандга қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:
«ФҲДЁ бўлимларининг давлат хизматлари соҳасидаги фаолиятини ўрганиш;
3-кичик банддаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8 ва 9-кичик бандлардаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари, адлия вазири буйруқлари ва Директор буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш»;
учинчи хатбошидаги «бошқармалари ва давлат хизматлари марказларининг» сўзлари «бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ҳудудий бошқармаларнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг бошқа ходимлари — ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади»;
7-бобнинг 2-параграфи номидаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«39. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари билан ўзаро ҳамкорлиги Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
1) топшириқларни ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларига етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
2) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
3) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
4) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
5) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
6) ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари иштирокини ташкил этади, давлат хизматлари кўрсатиш ва ФҲДЁ соҳаларида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади»;
қуйидаги мазмундаги 401-банд қўшилсин:
«401. ФҲДЁ архивлари Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалар билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
1) Агентлик раҳбарияти ва ҳудудий бошқармалар топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
2) ФҲДЁ соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида ҳудудий бошқармаларга ахборот тақдим этади;
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қонун бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда ҳудудий бошқармаларга тақдим этади;
5) ФҲДЁ соҳасидаги муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларга юборади;
6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради»;
41-банддаги «ҳудудий бошқармалар ва давлат хизматлари марказларининг» сўзлари «ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;
моддий-техник базани шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларга мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш — Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади»;
бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари» сўзлари «ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларнинг» сўзлари «ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ архивларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Агентлик директори мазкур Низомнинг 471-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган маблағлар етарли бўлмаганда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини 471-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган мақсадларга йўналтириш ҳуқуқига эга»;