1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг самарали тизимини яратиш, ҳуқуқий асосларини аниқлаш ва ушбу соҳада ягона ташкилий-техник талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 йилда республикада нефть, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши тўғрисида» 2017 йил 26 январдаги ПҚ-2745-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқариш ҳажмларини йилига 200,0 минг тоннага кўпайтиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганлиги;
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги 1033-сон қарори билан:
2018 йил 1 августдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари орқали 1 килограмм суюлтирилган газ сотишнинг ягона чакана нархи белгиланганлиги;
кундалик ҳаётда истеъмол қилишга аҳоли учун 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи аҳолига сотиладиган табиий газ нархининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариши тартиби белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагиларнинг:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг — суюлтирилган углеводород гази истеъмол қиладиган ижтимоий соҳа объектларига аҳолига белгиланган нархларда 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича суюлтирилган углеводород гази етказиб бериш тўғрисидаги;
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг — 2018 йилда 3-иловага мувофиқ жадвал бўйича маиший газ баллонларини тайёрлаш ҳамда республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда 2018 йилги суюлтирилган углеводород газини ишлаб чиқариш ва сотиш баланслари кўрсаткичларининг чораклик ва ойлик бажарилиши жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. Белгилансинки:
кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш белгиланган нархларда «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари орқали амалга оширилади;
суюлтирилган углеводород гази билан таъминлаш уни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларигача ёки олис ҳудудларда жойлашган ҳудудий газ таъминоти ҳудудий филиалларининг маиший газ баллонларини алмаштириш пунктлари орқали етказиб бериш йўли билан амалга оширилади;
темир йўл транспортида ташиладиган суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш станцияларига ўз вақтида етказиб бериш учун масъулият «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖга юкланади;
суюлтирилган углеводород газининг маиший газ баллонларини ўз вақтида ва сифатли даврий текширувдан ўтказишни ташкил қилиш учун масъулият «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари раҳбарлари зиммасига юкланади;
технологик ускуналар ва махсус техникани хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари белгиланган тартибда ажратилган ҳажмлар доирасида суюлтирилган углеводород гази билан узлуксиз таъминланишини;
замонавий приборлар ва ҳисоблаш усулларини жорий этган ҳолда суюлтирилган углеводород газининг қатъий ҳисоби юритилишини, пул тушумлари тўлиқлигини, суюлтирилган углеводород гази йўқотилишини, асоссиз ва нооқилона сарфланишини қисқартириш чоралари кўрилишини;
икки ой муддатда суюлтирилган углеводород газини ташиш ва сотиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш ҳақидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш ва сотишда ўғирлик ва суиистеъмолларнинг олди олинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги суюлтирилган углеводород газининг сифати ва ҳажмларини ўлчаш воситалари устидан метрологик текшириш ва назоратни таъминласин.
8. «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекцияси суюлтирилган углеводород газини ташиш ва сақлаш объектларини монтаж қилиш ва ишлатишда ҳамда унинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишида технологик талабларга риоя этилиши қатъий назорат қилинишини таъминласин.
9. «Ўзтрансгаз» АЖнинг 2018 йил август-декабрь ойларида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида ҳар бир истеъмолчини суюлтирилган углеводород газини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоблар учун индивидуал электрон карталар билан таъминлашни назарда тутадиган етказиб берилган суюлтирилган углеводород газининг автоматлаштирилган ҳисоби ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича тажриба лойиҳасини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциялари газ приборлари ва маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш ҳамда суюлтирилган углеводород газини белгиланган мақсадда оқилона ишлатишни таъминлаш ишларини ташкил қилсинлар.
11. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу қарор ҳамда тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун ва моҳияти кенг ёритилишини ташкил қилсинлар.
12. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Ш.А. Турсунов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 август,
646-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимидаги ташкилий-техник талабларни белгилайди, етказиб берувчилар, газ таъминоти ташкилотлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш борасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари томонидан суюлтирилган углеводород газидан маиший эҳтиёжлар — овқат тайёрлаш учун (кейинги ўринда маиший эҳтиёжлар деб аталади) фойдаланишга татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
суюлтирилган углеводород гази — табиий газ, нефть ва газ конденсатини қазиб олишда ва қайта ишлашда олинадиган, асосий компонентлари пропан ва бутан бўлган суюлтирилган углеводород гази;
етказиб берувчи — суюлтирилган углеводород газини ишлаб чиқаришни ҳамда газ таъминоти ҳудудий филиалларига етказиб беришни амалга оширадиган нефть-газ қазиб олувчи, газни қайта ишловчи, нефтни қайта ишловчи корхона;
газ таъминоти ташкилоти — суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш, тақсимлаш ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот;
газ тўлдириш станцияси, газ тўлдириш пункти — суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш ва газ таъминоти ҳудудий филиалларига ва истеъмолчиларга бериш фаолиятини амалга ошириш имконини берувчи мулкий мажмуа;
маиший газ баллони — суюлтирилган углеводород газини сақлаш, ташиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ёпқич мосламали пайвандланган пўлат баллон;
резервуар сиғими — газни қабул қилиш ва истеъмолчиларга беришдан олдин сақлаш учун стационар пўлат қурилма;
индивидуал баллон қурилмалари — истеъмолчиларнинг газ таъминоти манбаи сифатида хизмат қиладиган, суюлтирилган углеводород гази учун бир ёки иккита баллонни, газ босимининг созлагичини ўз ичига олган технологик мослама;
гуруҳли баллон қурилмалари — истеъмолчиларнинг газ таъминоти манбаи сифатида хизмат қиладиган, суюлтирилган углеводород гази учун икки ва иккитадан ортиқ баллонни, қувурларни, ёпқич арматурасини, газ босимининг созлагичини ўз ичига олган технологик мослама;
истеъмолчи — суюлтирилган углеводород газини газ таъминоти ташкилотларидан суюлтирилган углеводород газини етказиб беришга тузиладиган шартномага асосан сотиб оладиган ва ундан фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган, рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган жисмоний шахс (аҳоли) ёки ижтимоий соҳа объектлари;
ижтимоий соҳа объектлари — аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари;
газдан фойдаланувчи ускуна — энергия унумдорлиги, энергия тежалиши талабларига жавоб берувчи ва суюлтирилган углеводород газидан ёнилғи сифатида маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи асбоб;
ўлчов воситалари — суюлтирилган углеводород газининг ҳажмини, миқдорини, босимини, ҳарорати ва суюқ фазасининг сатҳини ўлчаш асбоблари;
ҳисоб юритиш прибори — суюлтирилган углеводород газининг сарфини (ҳажмини) ўлчаш бўйича вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ўлчов техникаси воситалари;
суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномаси — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган битим, унга мувофиқ газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газидан фақат овқат тайёрлаш учун фойдаланиш ва қабул қилинган суюлтирилган углеводород гази учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
маиший газ баллонини истеъмолчиларга вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартнома — ушбу битимга мувофиқ газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига унинг балансида бўлган маиший газ баллонини, тўлов олмаган ҳолда вақтинча фойдаланишга бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2-боб. Суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби
4. Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда битта истеъмолчи учун камида бир ойда битта маиший газ баллони (20 кг) етказиб бериш ҳамда технологик йўқотишларнинг табиий камайишини ҳисобга олган ҳолда жорий йил 1 июлгача келгуси йил учун суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг прогнозлаштириладиган ҳажмини аниқлайди.
5. Газ таъминоти ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар кейинчалик «Ўзбекнефтгаз» АЖга тақдим этиш учун «Ўзтрансгаз» АЖга суюлтирилган углеводород газига бўлган эҳтиёжнинг прогноз ҳажмини даврлар (қишки, ёзги), чораклар ва ойларга бўлган ҳолда тақдим этади.
6. Тақдим этилган буюртмалар асосида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ресурс имкониятларини ҳисобга олиб белгиланган тартибда чораклар ва ойларга бўлиб келгуси йилга республика бўйича суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимотини тузади ҳамда уни жорий йилнинг 1 сентябрига қадар республика бўйича келгуси йил учун суюлтирилган углеводород гази ресурслари баланси ва тақсимоти лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида кўриб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
7. Келгуси йил учун тасдиқланган республика бўйича суюлтирилган углеводород газининг ресурслари ва тақсимоти балансига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖга етказиб берувчилар бўйича истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг йиллик, чораклик ва ойлик ҳажмларини кейинчалик газ таъминоти ташкилотларига юбориш учун тақдим этади.
8. «Ўзтрансгаз» АЖ тасдиқланган республика бўйича келгуси йил учун суюлтирилган углеводород газининг ресурслари ва тақсимоти баланслари асосида йиллик, чораклик ва ойлик лимитларни вилоятлар ва етказиб берувчилар бўйича тақсимлайди ҳамда уларни «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ва газ таъминоти ташкилотларига ижро этиш учун юборади.
9. Газ таъминоти ташкилотлари беш иш куни мобайнида технологик йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда туманлар (шаҳарлар), ижтимоий соҳа объектлари бўйича суюлтирилган углеводород гази етказиб беришнинг йиллик, чораклик ва ойлик ҳажмлари ва жадвалларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади ва уларни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктларига юборади.
10. Йил давомида суюлтирилган углеводород газига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда бу масала «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.
3-боб. Маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби
11. Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда мавжуд газ баллонлари, минтақалар бўйича хонадонлар (оилалар) сони ва табиий газни етказиб беришда узилишларни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 сентябригача муддатда келгуси йилга маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжнинг прогнозлаштирилаётган миқдорини аниқлайди.
12. Газ таъминоти ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили жорий йилнинг 15 сентябрига қадар «Ўзтрансгаз» АЖга келгуси йил учун маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжнинг прогнозлаштирилаётган миқдорини ойларга тақсимлаган ҳолда тақдим этади.
жорий йил 1 декабрга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда белгиланган тартибда маиший газ баллонлари етказиб берувчиларни аниқлайди;
келгуси йил учун вилоятлар ва етказиб берувчилар бўйича республика бўйича маиший газ баллонларини етказиб беришнинг тасдиқланган жадвалларини газ таъминоти ташкилотларига ижро этиш учун юборади.
14. Газ таъминоти ташкилотлари беш иш куни мобайнида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига туманлар (шаҳарлар) ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича маиший газ баллонларини етказиб беришнинг йиллик ва ойлик жадвалларини тасдиқлаш учун тақдим этади.
15. Йил мобайнида маиший газ баллонларига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда ушбу масала «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда кўриб чиқилади.
4-боб. Маиший газ баллонларини истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби
16. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчининг аризаси асосида унинг балансида бўлган маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериш мажбуриятини олади, истеъмолчи эса ундан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланиш мажбуриятини олади.
17. Истеъмолчиларга маиший газ баллонини вақтинча фойдаланиш учун етказиб бериш имкониятини кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) аҳоли учун:
истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда истеъмолчи паспортининг нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органидан берилган яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома илова қилинган ҳолда тақдим этади;
берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб суюлтирилган газ билан таъминланганлик ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланувчи ускунанинг мавжудлиги жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади ва газ таъминоти ташкилоти томонидан битта истеъмолчига бир дона газ баллони етказиб берилади.
истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этади;
берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб суюлтирилган газ билан таъминланганлик ва овқат тайёрлаш учун газдан фойдаланувчи ускунанинг мавжудлиги жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади ва газ таъминоти ташкилоти томонидан лойиҳа ечимига мувофиқ зарур миқдордаги газ баллонлари етказиб берилади.
Бунда истеъмолчиларга маиший газ баллонлари етказиб берилиши тасдиқланган маиший газ баллонлари етказиб бериш жадвалларига мувофиқ амалга оширилади.
18. Етказиб бериладиган маиший газ баллонлари техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
19. Маиший газ баллони тегишлича маркаланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган навбатдаги техник кўрикдан ўтганлиги ҳақида ўйиб туширилган тамғага эга бўлиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 226-сонли қарори билан тасдиқланган Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари.
20. Газ баллонларини таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиш газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.
22. Маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилотларининг алмаштириладиган идишда газ етказиб берадиган ходимларига беришга рухсат этилади. Бунда бериладиган газ баллонларининг сони унга бириктирилган автотранспорт воситасининг сиғимидан ошмаслиги лозим.
5-боб. Истеъмолчиларни газлаштириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
23. Истеъмолчиларни газлаштириш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилган газлаштириш лойиҳалари ёки эскизлари асосида амалга оширилади.
24. Истеъмолчиларни газлаштиришни кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) аҳоли учун:
истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисида аризани ёзма ёки электрон шаклда истеъмолчи паспортининг нусхаси ва ўзини ўзи бошқариш органининг яшовчилар сонини тасдиқлайдиган маълумотномаси илова қилинган ҳолда тақдим этади;
берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи ҳисобига индивидуал газ баллонлари, газдан фойдаланувчи ускуна (тури ва миқдори) ва шамоллаштириш учун туйнукларнинг жойлашувини ўз ичига олган газлаштириш эскизи ишлаб чиқилади;
бунда кўп қаватли уйлардаги квартираларни газлаштириш учун ички газ қувурларига, резервуар сиғимлари жойлаштирилган жойга ва суюлтирилган углеводород гази истеъмолини ўлчаш приборига қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган лойиҳа ишлаб чиқилади.
истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади;
берилган ариза уч иш куни мобайнида газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан жойига чиқиб газ таъминотининг техник имконияти жиҳатидан ўрганилади. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчи ҳисобига ички газ қувурига, газдан фойдаланувчи ускуналарга (тури ва миқдори), индивидуал, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлар ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш асбобининг жойлашувига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган газлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
25. Газлаштириш лойиҳаси (ички газ қувури, газдан фойдаланувчи ускуналар, гуруҳли газ баллонлари, резервуар сиғимлари ва суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш приборларининг жойлашуви) ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан истеъмолчи билан тузиладиган шартнома асосида ишлаб чиқилади.
Лойиҳа ишлари лойиҳалаш ишларини амалга ошириш шартномаларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
26. Газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи газ таъминоти ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошлангунга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.
Суюлтирилган углеводород газининг резервуар сиғимлари ва гуруҳли баллон қурилмаларини қуриш ва монтаж қилиш газлаштириш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади ва белгиланган тартибда ижро-техник ҳужжатлар тузилган ҳолда бундай ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот томонидан бажарилади.
Суюлтирилган газ резервуар сиғимларни ва гуруҳли баллон қурилмаларни таъмирлаш, сақлаш ва фойдаланиш газ таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
27. Ишга тушириш-созлаш ишлари тугаганидан кейин ишга тушириш далолатномаси тузилади ва истеъмолчи билан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш қоидалари бўйича йўл-йўриқ берилади. Йўл-йўриқ берилгандан кейин истеъмолчи ишга тушириш далолатномасини имзолайди ва газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномаси тузилади (ишга тушириш далолатномасининг бир нусхаси газ таъминоти ташкилотида сақланади).
28. Истеъмолчиларни суюлтирилган углеводород гази билан резервуар сиғимлари орқали газлаштириш «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатгеоконтех-назорат» давлат инспекцияларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
6-боб. Суюлтирилган углеводород гази ва маиший газ баллонларини етказиб бериш шартномаларини тузиш
29. Газ таъминоти ташкилоти ва аҳоли ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича шартнома ушбу Низомга 1-иловага биноан намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади.
Газ таъминоти ташкилоти ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича шартнома ушбу Низомга 2-иловага биноан намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади.
Суюлтирилган газни аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
30. Ҳудудий газ таъминоти филиали ва истеъмолчи ўртасида маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги шартнома ушбу Низомга 4-иловага биноан намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади.
31. Суюлтирилган углеводород гази ва маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида шартнома тузмасдан етказиб бериш ва қабул қилиш тақиқланади.
7-боб. Газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан суюлтирилган углеводород газини юклаш тартиби
32. Суюлтирилган углеводород гази етказиб берувчи томонидан юкланади ҳамда темир йўл ва автомобиль транспорти орқали газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктларигача етказиб берилади.
Бунда суюлтирилган углеводород гази юкланган темир йўл ва автомобиль цистерналари етказиб берувчи томонидан пломбаланган ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган бўлиши лозим.
33. Суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш станцияларигача ўз вақтида етказиб бериш учун жавобгарлик:
автомобиль транспортида етказиб беришда — «Ўзтрансгаз» АЖнинг газ таъминоти ташкилотларига;
темир йўл транспортида етказиб беришда — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўлинмаларига ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг газ таъминоти ташкилотларига юкланади.
34. Ишлаб чиқарилган ва газ тўлдириш станцияларига, газ тўлдириш пунктларига етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
35. Газ тўлдириш станциялари ва пунктлари газ таъминоти ҳудудий филиаллари томонидан маиший газ баллонларини ва/ёки махсус жиҳозланган автоцистерналарни суюлтирилган газ билан тўлдириш орқали суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш ва бериш ишларини амалга оширади.
8-боб. Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга етказиб бериш тартиби
36. Суюлтирилган углеводород газини газ тўлдириш пунктларигача ва станцияларигача ҳамда газ тўлдириш пунктлари ва станцияларидан истеъмолчиларгача автомобиль транспорти билан ташиш қатъий равишда қонун ҳужжатлари ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Баллонларни автомашиналардан қалпоқчаларини пастга қилиб тушириш ва ташиш ҳамда кузовдан ташлаш қатъиян тақиқланади.
37. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига суюлтирилган углеводород газини туманлар (шаҳарлар) ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича тасдиқланган суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш жадвалларига мувофиқ етказиб бериши керак.
38. Истеъмолчи томонидан газ таъминоти ташкилотидан ўлчов бирлигига белгиланган ягона чакана нарх бўйича сотиб олинган суюлтирилган углеводород гази фақат маиший эҳтиёжлар учун ишлатилади ва қайта сотилиши мумкин эмас.
39. Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга етказиб бериш махсус автотранспорт воситалари ва резервуар сиғимлари воситасида газ баллонларида ёки гуруҳли газ баллони қурилмаларида газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномалар асосида тегишли ҳужжатлар (газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи) мавжуд бўлганда тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
41. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ баллонларида сотиб олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин мустақил алмаштириши мумкин. Бунинг учун истеъмолчи яшаш жойига кўра газ таъминоти ташкилотига ёзма ариза билан мурожаат қилиши зарур. Бунда газ баллонини ўрнатиш жойи лойиҳага ва/ёки эскизларга мувофиқ бўлиши лозим.
42. Техник носоз бўлган ва техник кўрикдан ўтмаган маиший газ баллонларини суюлтирилган углеводород гази билан тўлдириш тақиқланади.
43. Суюлтирилган углеводород газини қабул қилиш, сақлаш, тўлдириб бериш ва ундан фойдаланиш амалдаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
9-боб. Етказиб берилган суюлтирилган углеводород гази учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
45. Истеъмолчи етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази учун тўловни тузилган шартнома асосида амалга ошириши лозим.
46. Истеъмолчи суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги ҳолати бўйича тўловни амалга ошириши шарт.
47. Олинган суюлтирилган углеводород гази учун тўлов истеъмолчиларнинг танловига кўра исталган тўловларни қабул қилиш шохобчалари орқали амалга оширилади.
48. Газ таъминоти ташкилотига истеъмолчилардан етказиб берилган суюлтирилган углеводород гази учун тўловни нақд пул маблағлари шаклида қабул қилиш қатъиян тақиқланади.
49. Суюлтирилган углеводород газини унинг ҳисобини юритмаган ҳолда етказиб беришга йўл қўйилмайди.
50. Етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг миқдори ва ҳажми Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўлчов воситалари реестрига киритилган ва белгиланган тартибда текширишдан ўтган ўлчов воситаларининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
51. Истеъмолчиларга резервуар сиғимлари орқали сотиладиган суюлтирилган углеводород газининг ҳисобини юритиш ҳажмий усулда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ҳисобга олишнинг индивидуал приборлари бўлмаганда, улар носоз бўлганда ёки газ ускуналарининг параметрларига мувофиқ бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган истеъмол қилиш нормалари бўйича;
ҳисобни юритиш приборларининг текшириш муддати ўтиб кетганда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган истеъмол қилиш нормалари бўйича амалга оширилади.
52. Ўлчов тарозилари ва суюлтирилган углеводород гази ҳисобини юритиш приборлари, уларнинг фойдаланишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатларга ҳамда ишлаб чиқарувчи завод томонидан бунинг учун назарда тутилган жойларда белгиланган шаклдаги тамға ёки пломбаларга эга бўлиши лозим.
53. Суюлтирилган углеводород гази ҳисобини юритишнинг ўлчаш воситаларининг техник ҳолати ва ўз вақтида кўрикдан ўтказилиши учун жавобгарлик приборларнинг эгасига юклатилади. Бунда истеъмолчиларда мавжуд ҳисобга олиш приборларини ўз вақтида қиёсловдан ўтказишни ташкил қилиш учун жавобгарлик газ таъминоти ташкилотига юклатилади.
54. Истеъмолчилар уларнинг квартираларида ёки хонадонларида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг сақланиши ва бутунлиги учун жавоб берадилар.
55. Суюлтирилган углеводород газининг ҳисобини юритишнинг ва ўлчаш воситаларининг метрологик назорати «Ўзстандарт» агентлигининг метрологик хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
56. Суюлтирилган углеводород гази ҳисобини юритишни ўлчаш воситаларини монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва қиёсловдан ўтказиш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
57. Суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш приборларини пломбалаш газ таъминоти ташкилотларининг вакиллари томонидан истеъмолчининг иштирокида далолатнома тузилган ҳолда амалга оширилади.
58. Суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш прибори ўрнатилгандан кейин газ таъминоти ташкилоти томонидан рўйхатга олинади.
59. Суюлтирилган газнинг газ ҳисоблаш приборини давлат томонидан текшириш даврийлиги «Ўзстандарт» агентлиги томонидан амалга оширилади.
60. Суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш приборини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат томонидан текшириш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш газ таъминоти ташкилотининг вакиллари томонидан истеъмолчининг иштирокида амалга оширилади.
61. Хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва текшириш учун ечиб олинган суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг ҳисобини юритиш приборини ўрнатиш газ таъминоти ташкилотининг вакиллари томонидан бир вақтнинг ўзида пломбаланган ҳолда амалга оширилади.
62. Газ таъминоти ташкилоти ходимининг суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг ҳисобини юритиш прибори ёнига боришга йўл қўйилмаслиги далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи тузилган далолатнома билан танишиши, унинг бош тортиши ҳолатида эса, тегишли бош тортиш ҳақида белги қўйилган далолатномани имзолаши шарт. Бош тортиш иккита гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Далолатномани имзолашдан бош тортган истеъмолчи унинг сабабини тушунтиришга ҳақлидир, ушбу тушунтириш далолатномада акс эттирилиши керак.
11-боб. Газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
63. Газ таъминоти ташкилоти:
суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга ўз вақтида ва узлуксиз етказиб беришни ушбу Низомга, тасдиқланадиган жадвалларга ва ҳажмларга мувофиқ етказиб беришни амалга оширишга;
етказиб берувчи заводнинг суюлтирилган углеводород газини етказиб беришда кутилаётган кечикишлар ёки етказиб бериш тўхтатилиши тўғрисидаги хабарномаси олинган кундан бошлаб бу ҳақда ўн календарь кун ичида истеъмолчини хабардор қилишга;
истеъмолчиларга хонада ўрнатилган маиший газ асбобларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича албатта эслатма берилган ҳолда йўл-йўриқ беришга мажбурдир. Бунда йўриқнома газ таъминоти ташкилотининг масъул мутахассиси томонидан истеъмолчининг тилхати билан, махсус рақамланган ва ип ўтказиб тикилган журналда белги қўйилган ҳолда ўтказилиши лозим. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилиши керак;
унга тегишли бўлган бинолар ва иншоотларни, технологик асбоб-ускуналарни, ташиш воситаларини соз ҳолда сақлашга ва тиклаш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга;
истеъмолчиларнинг ички газ тармоқларини, газдан фойдаланувчи ва технологик асбоб-ускуналарининг техник тафтишини ва профилактик хизмат кўрсатишни жадвалга мувофиқ ўтказишга;
технологик ва газдан фойдаланувчи ускунанинг носозликларини бартараф этиш чораларини кўришга;
истеъмолчиларнинг суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишга;
истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш учун автотранспорт воситаларида назорат тарозиси бўлишини таъминлашга мажбурдир.
Газ таъминоти ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
64. Газ таъминоти ташкилоти:
истеъмолчидан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва шартномавий мажбуриятларга риоя этишни талаб қилиш;
истеъмолчи томонидан ушбу Низомнинг 65-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда бош тортиш;
газдан фойдаланувчи ускунани ёки маиший газ баллонини соз ҳолатда амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ сақлаб туришга;
газ таъминоти ташкилоти вакилларининг (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда) газдан фойдаланувчи ускунани ва маиший газ баллонини кўздан кечириш, профилактик хизмат кўрсатиш ва текшириш учун эркин кириш имконини таъминлашга;
газ асбобларидан фойдаланишга болаларни, ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган ва суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ берилмаган шахсларни қўймасликка;
газдан фойдаланувчи ускуналар ва маиший газ баллонлари ўрнатилган хоналардан ухлаш ва дам олиш учун фойдаланмасликка;
газ асбобларини тоза ҳолда сақлашга, асбобларнинг ёндиргичларини овқат тайёрлаш жараёнида ифлосланишдан асрашга;
газлаштириш лойиҳаси ва/ёки эскизининг сақланишини таъминлашга ҳамда газ таъминоти ташкилоти ва ваколатли давлат органлари вакилининг талабига биноан уни тақдим этишга;
суюлтирилган углеводород газининг ҳиди хоналар, ертўла, йўлак ичи, ҳовли ёки кўчада сезилганда ҳамда газдан фойдаланувчи ускуна ва газ баллонининг нуқсонлари аниқланганда «104» телефон рақами бўйича авария хизматига хабар беришга;
одамларни газланган муҳитдан эвакуация қилиш, электр ёритишни ёқиш ва ўчиришнинг олдини олиш, очиқ аланга ва учқунлар пайдо бўлишининг олдини олиш чораларини кўришга;
суюлтирилган углеводород гази истеъмоли ҳисобини юритиш прибориларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида улар ишига аралашмасликка, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймасликка ва ўрнатилган пломбаларнинг бутунлигини таъминлашга мажбурдир.
66. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан:
суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш шартномасини узайтириш ёки бекор қилишни;
ўзбошимчалик билан газлаштиришга, газдан фойдаланувчи ускунани мустақил равишда жойидан кўчириш, алмаштириш ва таъмирлашга;
газдан фойдаланувчи ускуна ўрнатилган хоналарни норматив талабларга мувофиқ бўлмаган тарзда қайта режалаштиришга;
суюлтирилган углеводород газидан шамоллатиш йўлларини текшириш ва тозалаш тўғрисида далолатнома бўлмаганда ёки унинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фойдаланишга;
суюлтирилган углеводород газидан белгиланган мақсадлардан ташқари ҳамда хоналарни иситиш учун фойдаланишга;
суюлтирилган углеводород газининг сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ алангадан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
12-боб. Якунловчи қоида
68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101, 1986-моддалари.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
20 ___ й. «___» _______________
_____-сон
_______________________ шаҳри
(шартнома имзоланган жой)
Устав ва 20____йил «_____»______________да берилган __________________-сон Ишончномага асосан иш кўрувчи «___________________________газ» филиали (кейинги ўринларда газ таъминоти ташкилоти деб аталади) номидан унинг раҳбари ___________________ бир тарафдан, _______________вилояти, ____________тумани (шаҳри), ____________ кўчаси, ____-уй, ____-квартира эгаси фуқаро ___________________________ (кейинги ўринларда истеъмолчи деб аталади), 20 ___йил «___» ________да ____________________________ томонидан берилган паспорт ________ серияси _________ рақами, _________________________, иккинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани тузишди:
I. Шартноманинг предмети
1.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газини маиший эҳтиёж учун фойдаланишга қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
II. Етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг сифати ва ҳажми
2.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини ГОСТ 20448-90 «Газы углеводородные сжиженные топливные для коммунально-бытового потребления» талабларига мувофиқ етказиб бериш мажбуриятини олади. 2.2. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига маиший эҳтиёж учун бир ойда ______ кг (м3) суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш мажбуриятини олади. Етказиб берилган газ қайта сотилмайди. Етказиб бериш республика бўйича суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимотининг тасдиқланган баланси доирасида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.
III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Газ таъминоти ташкилоти: а) ушбу Шартноманинг 3.4-банди талабларига риоя қилинмаган тақдирда тегишли далолатнома расмийлаштирган ҳолда истеъмолчига суюлтирилган углеводород гази етказиб беришни тўхтатиш; б) истеъмолчидан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 3.2. Газ таъминоти ташкилоти: а) тасдиқланган жадвалга мувофиқ суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб беришга; б) истеъмолчига белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш тўғрисида йўл-йўриқ беришга; в) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб беришга; г) техник кўрикдан ўтказилмаган маиший газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймасликка; д) маиший газ баллонларини мувофиқлик сертификати бўлмаган резинали шлангларга уламасликка; е) истеъмолчининг буюртмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга; ж) етказиб берувчи заводнинг кутилаётган кечикишлар ёки суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши тўхтатилиши ҳақидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида бу ҳақда истеъмолчини хабардор қилишга; з) истеъмолчидаги маиший газ баллонини суюлтирилган углеводород гази билан тўлдириш учун йиғиш ва олиб кетишга; и) маиший газ баллонини ва газдан фойдаланиш ускунасини ўрнатишда амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилишга; к) газдан фойдаланиш ускунасини тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказишга; л) истеъмолчининг буюртманомалари бўйича технологик ва газдан фойдаланиш ускунасининг носозликларини махсус журналда рўйхатдан ўтказган ҳолда бартараф этиш чораларини кўришга; м) носозликлар бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома тузишга, кейинчалик уни уч йил мобайнида сақлашга мажбурдир. 3.3. Истеъмолчи: а) суюлтирилган углеводород гази белгиланган сифатда етказиб берилишини талаб қилишга; б) белгиланган сифатга мувофиқ бўлмаган суюлтирилган углеводород газини қабул қилишни рад этишга; в) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилишини вақтинча тўхтатишни талаб қилишга; г) суюлтирилган углеводород гази етказиб беришда тузилган шартномани узайтиришга ёки газ таъминоти ташкилоти томонидан шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаганда уни етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. 3.4. Истеъмолчи: а) суюлтирилган углеводород газидан оқилона ва фақат маиший мақсадлар учун фойдаланишга; б) газдан фойдаланиш ускунасини (индивидуал, гуруҳли газ баллони ва резервуар сиғим) ўрнатишга лойиҳа ёки эскизга эга бўлишга; в) газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи сақланишини таъминлашга ва уни газ таъминоти ташкилоти ва ваколатли давлат органлари вакилининг талабига кўра кўрсатишга; г) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги учун тасдиқланган тарифга мувофиқ ҳақ тўлашга; д) газ приборлари ва маиший газ баллонларидан (индивидуал, гуруҳли) хавфсиз фойдаланишни таъминлашга; е) хонада, газ приборлари ва маиший газ баллонлари ўрнатилган жойларда газ ҳиди аниқланганда дарҳол газдан фойдаланишни тўхтатиш чораларини кўришга, хонани шамоллатишга ва бу ҳақда дарҳол газ таъминоти ташкилотига хабар беришга; ж) газдан фойдаланиш ускунаси, маиший газ баллони (индивидуал, гуруҳли) ва шамоллатиш йўлларини амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ соз ҳолатда сақлашга; з) газдан фойдаланиш ускунасини ва маиший газ баллонини кўздан кечириш учун газ таъминоти ташкилотининг вакиллари эркин киришини таъминлашга (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда) мажбурдир.
IV. Ҳисоб-китоблар тартиби
4.1. Етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи 1 кг (м3) учун _____ сўмни ташкил этади. Ҳисоб-китоб ўлчов бирлиги учун белгиланган ягона чакана нархга мувофиқ амалга оширилади. Белгиланган чакана нарх ўзгарганда ҳисоб-китоб ўзгарган нарх бўйича амалга оширилади. 4.2. Истеъмолчи етказиб берилган суюлтирилган углеводород гази учун олиш ҳолати бўйича 100 фоиз ҳақ тўлайди. Истеъмолчи етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази учун олдиндан ҳақ тўлаши мумкин. Бунда узил-кесил ўзаро ҳисоб-китоб суюлтирилган углеводород гази ҳақиқатда етказиб берилгандан кейин етказиб бериш санасида ўлчов бирлиги учун белгиланган ягона чакана нархга мувофиқ амалга оширилади. Чакана нарх ўзгарганда ҳисоб-китоб ўзгарган нарх бўйича бажарилади. Олинган суюлтирилган углеводород газига ҳақ тўлаш истеъмолчиларнинг танловига кўра тўловларни қабул қилишнинг исталган пунктлари орқали амалга оширилади. 4.3. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига суюлтирилган углеводород газини олиш учун тўловни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этади.
V. Шартноманинг амал қилиш муддати
5.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар тарафлардан ҳеч бири Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилга узайтирилган деб ҳисобланади. 5.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши керак.
VI. Тарафларнинг жавобгарлиги
6.1. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
VII. Форс-мажор
7.1. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) — бу тарафларнинг иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва шу кабилар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларидан келиб чиқиб импорт ва экспортга тақиқлар ва шу кабилар) туфайли келиб чиққан, улар муносабати билан тарафлар ушбу шароитларда қабул қилинган мажбуриятларни бажара олмайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва олдиндан кўрилмаган ҳолат. 7.2. Тарафлар, агар мажбури?тларни зарур тарзда бажариш учун уларга боғлиқ барча чоралар кўрилганлигини исбот қилсалар, айбдор деб ҳисобланмайдилар. 7.3. Ушбу Шартнома ижросига тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тарафлар алоқа воситалари орқали бир-бирларини хабардор қилишлари керак. 7.4. Газ таъминоти ташкилоти ишлаб чиқарувчи заводларда авария юз берган ҳолларда суюлтирилган углеводород гази етказиб берилмаганлиги учун жавоб бермайди.
VIII. Низоларни ҳал этиш тартиби
8.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар. 8.2. Тарафлар ўртасидаги тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳал қилинмаган ҳар қандай низомлар суд томонидан ҳал этилади.
IX. Якунловчи қоидалар
9.1. Ушбу Шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки Шартнома қоидалари бузилган тақдирда — бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин. 9.2. Ушбу Шартнома Шартноманинг ҳар бир тарафи учун икки нусхада тузилди, ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эгадир. 9.3. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
20 ___ й. «___» _______________
_____-сон
_______________________ шаҳри
(шартнома имзоланган жой)
Устав ва 20__йил «___»_______да берилган ______________-сон Ишончномага асосан иш кўрувчи «___________________________газ» филиали (кейинги ўринларда газ таъминоти ташкилоти деб аталади) номидан унинг раҳбари ____________________ бир тарафдан, _____________________________________________
(ташкилотнинг номи)
(кейинги ўринларда истеъмолчи деб аталади) иккинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани тузишди:
I. Шартноманинг предмети
1.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газини маиший эҳтиёж учун фойдаланишга қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
II. Етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг сифати ва ҳажми
2.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини ГОСТ 20448-90 «Газы углеводородные сжиженные топливные для коммунально-бытового потребления» талабларига мувофиқ етказиб бериш мажбуриятини олади. 2.2. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига маиший эҳтиёж учун бир ойда ______ кг (м3) суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш мажбуриятини олади. Етказиб берилган газ қайта сотилмайди. Етказиб бериш республика бўйича суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимотининг тасдиқланган баланси доирасида амалга оширилади.
III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Газ таъминоти ташкилоти: а) ушбу Шартноманинг 3.4-банди талабларига риоя қилинмаган тақдирда тегишли далолатнома расмийлаштирган ҳолда истеъмолчига суюлтирилган углеводород гази етказиб беришни тўхтатиш; б) истеъмолчидан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 3.2. Газ таъминоти ташкилоти: а) тасдиқланган жадвалга мувофиқ суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб беришга; б) истеъмолчига белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш тўғрисида йўл-йўриқ беришга; в) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб беришга; г) техник кўрикдан ўтказилмаган маиший газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймасликка; д) маиший газ баллонларини мувофиқлик сертификати бўлмаган резинали шлангларга уламасликка; е) истеъмолчининг буюртмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга; ж) етказиб берувчи заводнинг кутилаётган кечикишлар ёки суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши тўхтатилиши ҳақидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида бу ҳақда истеъмолчини хабардор қилишга; з) истеъмолчидаги маиший газ баллонини суюлтирилган углеводород гази билан тўлдириш учун йиғиш ва олиб кетишга; и) маиший газ баллонини ва газдан фойдаланиш ускунасини ўрнатишда амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилишга; к) газдан фойдаланиш ускунасини тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили профилактик кўрикдан ўтказишга; л) истеъмолчининг буюртманомалари бўйича технологик ва газдан фойдаланиш ускунасининг носозликларини махсус журналда рўйхатдан ўтказган ҳолда бартараф этиш чораларини кўришга; м) носозликлар бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома тузишга, кейинчалик уни уч йил мобайнида сақлашга мажбурдир. 3.3. Истеъмолчи: а) суюлтирилган углеводород гази белгиланган сифатда етказиб берилишини талаб қилишга; б) белгиланган сифатга мувофиқ бўлмаган суюлтирилган углеводород газини қабул қилишни рад этишга; в) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилишини вақтинча тўхтатишни талаб қилишга; г) суюлтирилган углеводород гази етказиб беришда тузилган шартномани узайтиришга ёки газ таъминоти ташкилоти томонидан шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаганда уни етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. 3.4. Истеъмолчи: а) суюлтирилган углеводород газидан оқилона ва фақат маиший мақсадлар учун фойдаланишга; б) газдан фойдаланиш ускунасини (индивидуал, гуруҳли газ баллони ва резервуар сиғим) ўрнатишга лойиҳа ёки эскизга эга бўлишга; в) газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи сақланишини таъминлашга ва уни газ таъминоти ташкилоти ва ваколатли давлат органлари вакилининг талабига кўра кўрсатишга; г) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги учун тасдиқланган тарифга мувофиқ ҳақ тўлашга; д) газ приборлари ва маиший газ баллонларидан (индивидуал, гуруҳли) хавфсиз фойдаланишни таъминлашга; е) хонада, газ приборлари ва маиший газ баллонлари ўрнатилган жойларда газ ҳиди аниқланганда дарҳол газдан фойдаланишни тўхтатиш чораларини кўришга, хонани шамоллатишга ва бу ҳақда дарҳол газ таъминоти ташкилотига хабар беришга; ж) газдан фойдаланиш ускунаси, маиший газ баллони (индивидуал, гуруҳли) ва шамоллатиш йўлларини амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ соз ҳолатда сақлашга; з) газдан фойдаланиш ускунасини ва маиший газ баллонини кўздан кечириш учун газ таъминоти ташкилотининг вакиллари эркин киришини таъминлашга (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда) мажбурдир.
IV. Ҳисоб-китоблар тартиби
4.1. Истеъмолчи етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород газининг бир ойлик ҳажмининг _____ фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Узил-кесил ҳисоб-китоб суюлтирилган углеводород гази ҳақиқатда етказиб берилгандан кейин амалга оширилади. Ҳисоб-китоб ўлчов бирлиги учун белгиланган ягона чакана нархга мувофиқ амалга оширилади. Белгиланган чакана нарх ўзгарганда ҳисоб-китоб ўзгарган нарх бўйича амалга оширилади. 4.2. Тўлов тўлов суммасини истеъмолчининг ҳисоб-китоб рақамидан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 4.3. Суюлтирилган углеводород гази газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчи томонидан тўловни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилганидан кейин етказиб берилади.
V. Шартноманинг амал қилиш муддати
5.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар тарафлардан ҳеч бири Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилга узайтирилган деб ҳисобланади. 5.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши керак.
VI. Тарафларнинг жавобгарлиги
6.1. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
VII. Форс-мажор
7.1. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) — бу тарафларнинг иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва шу кабилар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларидан келиб чиқиб импорт ва экспортга тақиқлар ва шу кабилар) туфайли келиб чиққан, улар муносабати билан тарафлар ушбу шароитларда қабул қилинган мажбуриятларни бажара олмайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва олдиндан кўрилмаган ҳолат. 7.2. Тарафлар, агар мажбуриятларни зарур тарзда бажариш учун уларга боғлиқ барча чоралар кўрилганлигини исбот қилсалар, айбдор деб ҳисобланмайдилар. 7.3. Ушбу Шартнома ижросига тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тарафлар алоқа воситалари орқали бир-бирларини хабардор қилишлари керак. 7.4. Газ таъминоти ташкилоти ишлаб чиқарувчи заводларда авария юз берган ҳолларда суюлтирилган углеводород гази етказиб берилмаганлиги учун жавоб бермайди.
VIII. Низоларни ҳал этиш тартиби
8.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар. 8.2. Тарафлар ўртасидаги тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳал қилинмаган ҳар қандай низомлар суд томонидан ҳал этилади.
IX. Якунловчи қоидалар
9.1. Тарафларнинг розилиги билан ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилади. Барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда киритилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади. 9.2. Ушбу Шартнома Шартноманинг ҳар бир тарафи учун икки нусхада тузилди, ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эгадир. 9.3. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
20 ___ й. «___» _______________
_____-сон
_______________________ шаҳри
(шартнома имзоланган жой)
Устав ва 20__йил «___»_______да берилган ______________-сон Ишончномага асосан иш кўрувчи «___________________________газ» филиали (кейинги ўринларда газ таъминоти ташкилоти деб аталади) номидан унинг раҳбари ____________________ бир тарафдан, _____________________________________ (кейинги ўринларда истеъмолчи деб аталади) иккинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани тузишди:
I. Шартноманинг предмети
1.1. Газ таъминоти ташкилоти ўз балансидаги маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериш, истеъмолчи эса маиший газ баллонларидан хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда фойдаланишни ўз зиммасига олади.
II. Етказиб бериладиган маиший газ баллонининг сифати ва нархи
2.1. Бериладиган маиший газ баллони ГОСТ 15860-84 «Баллоны стальные сварные для сжиженных углеводородных газов на давление до 1,6 МПа» талабларига мувофиқ бўлиши шарт. Маиший газ баллонини ишлатиш муддати у синовдан ўтказилгандан кейин маиший газ баллонини текшириш пунктида аниқланади. 2.2. Бериладиган маиший газ баллони тамғасида қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур: тайёрловчи заводнинг товар белгиси ___________________________________________________________________ завод рақами _____________________________________________________________________________________ сиғими __________________________________________________________________________________________ ташишда ҳимояловчи резина ҳалқанинг мавжудлиги ______________________________________________________ ишлаб чиқарилган йил, ой ва кейинги текшириш йили _____________________________________________________ ишлаб чиқарувчи корхонанинг сифат тамғаси ___________________________________________________________ баллоннинг ишчи босими ___________________________________________________________________________ Газ баллонларини таъмирлаш ва текшириш газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади. 2.3. Берилаётган маиший газ баллони газ таъминоти ташкилотининг махсус журналида рўйхатдан ўтказилади. 2.4. Берилаётган газ баллонининг қиймати ____________сўмни ташкил этади.
III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Газ таъминоти ташкилоти: а) маиший газ баллонидан фойдаланишда истеъмолчидан амалдаги норматив ҳужжатларга риоя қилишни талаб этиш; б) амалдаги Шартнома ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда ушбу Шартномани огоҳлантиришсиз бекор қилиш ва вақтинча фойдаланиш учун берилган маиший газ баллонини қайтаришни талаб қилиш; в) қўшимча маиший газ баллонига эҳтиёж юзага келганда газ баллони истеъмолчининг газ баллони ажратиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш; г) маиший газ баллонидан алмаштириб фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. 3.2. Газ таъминоти ташкилоти: а) махсус журналда истеъмолчининг имзоси билан рўйхатдан ўтказган ҳолда маиший газ баллонидан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ беришга; б) маиший газ баллонини ташишда техник ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилишга мажбурдир. 3.3. Истеъмолчи: а) газ таъминоти ташкилотидан шартнома мажбуриятларига риоя қилишни талаб этиш; б) ГОСТ 15860-84 «Баллоны стальные сварные для сжиженных углеводородных газов на давление до 1,6 МПа» сифат талабларига жавоб бермайдиган маиший газ баллонини қабул қилмаслик ҳуқуқига эгадир. 3.4. Истеъмолчи: а) амалдаги норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ маиший газ баллонларидан фойдаланишга; б) газдан фойдаланиш ускунасини ва маиший газ баллонини кўздан кечириш учун газ таъминоти ташкилотининг вакиллари эркин киришини таъминлашга (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда); в) маиший газ баллонининг ташқи томонига ёки бошқа жойларига шикаст етказмасликка, уни йўқотиб қўймасликка ва учинчи шахсларга бермасликка; г) маиший газ баллонини газ таъминоти ташкилотига тегишли бўлмаган газ тўлдириш станциялари ва пунктларида тўлдирмасликка; д) газ таъминоти ташкилоти билан мажбурий тартибга келишган ҳолда маиший газ баллонини ўрнатиш ишларини бажаришга; е) маиший газ баллони йўқотилганда унинг қийматини тўлашга; ж) алмаштириб бериладиган маиший газ баллонидан фойдаланишга мажбурдир.
IV. Шартноманинг амал қилиш муддати
4.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар тарафлардан ҳеч бири Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилга узайтирилган деб ҳисобланади. 4.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши керак.
V. Тарафларнинг жавобгарлиги
5.1. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
VI. Форс-мажор
6.1. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) — бу тарафларнинг иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва шу кабилар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларидан келиб чиқиб импорт ва экспортга тақиқлар ва шу кабилар) туфайли келиб чиққан, улар муносабати билан тарафлар ушбу шароитларда қабул қилинган мажбуриятларни бажара олмайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва олдиндан кўрилмаган ҳолат. 6.2. Тарафлар, агар мажбуриятларни зарур тарзда бажариш учун уларга боғлиқ барча чоралар кўрилганлигини исбот қилсалар, айбдор деб ҳисобланмайдилар. 6.3. Ушбу Шартнома ижросига тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тарафлар алоқа воситалари орқали бир-бирларини хабардор қилишлари керак.
VII. Низоларни ҳал этиш тартиби
7.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар. 7.2. Тарафлар ўртасидаги тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳал қилинмаган ҳар қандай низомлар суд томонидан ҳал этилади.
VIII. Якунловчи қоидалар
8.1. Ушбу Шартнома тарафларнинг ўзаро розилиги бўйича ёки Шартнома қоидалари жиддий равишда бузилган тақдирда — бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин. 8.2. Ушбу Шартнома Шартноманинг ҳар бир тарафи учун икки нусхада тузилди, ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эгадир. 8.3. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.