1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Дон, ун ва нонни сотишга, шунингдек, мамлакатнинг донни қайта ишлаш тармоғига бозор механизмларини жорий қилиш, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча харажатларни қоплаш учун компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
«Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналарига дон, шунингдек, олий навли буғдой унини биржа савдолари орқали чекловларсиз сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.03.00 Монополия фаолияти юзасидан давлат назорати. Монополияга қарши давлат органи]
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ун нархи шаклланиши юзасидан амалий мониторинг ўрнатсин, 2018 йил 1 ноябргача 1-нав буғдой уни учун улгуржи сотиш нархини белгилаш тартибини бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 09/19/866/3911-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.03 Бошқа компенсация тўловлари]
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
б) ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) нафақалар тўланиши учун масъул бўлган органлар томонидан ҳисобланади ва 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.11 Нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш. Бошқа масалалар]
Бунда, 2021 йил 1 июлга қадар ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 18 ёшдан катта шахсларга нафақа, 18 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, шунингдек, белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчига тайинланган, бироқ уларга тўланмай қолган пул компенсацияси қайд этилган пенсия ҳамда нафақа суммасига қўшилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/0527-сон — 2021 йил 1 июлдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
в) заруратга кўра, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга сотиш учун давлат захирасидан дон чиқариш таъминланади.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
4. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш шартларига мувофиқ 2019 йил 1 январгача ҳокимликларнинг захира жамғармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари даромадлари прогноз параметрларининг ошириб бажарилишидан тушган маблағлар ҳисобига оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобга олинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида пул компенсацияси ажратиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
Ушбу тоифадаги оилаларга (шахсларга) пул компенсацияси тегишли ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳисобланади.
Бунда қўшимча пул компенсацияси оладиган оилалар (шахслар) сони ушбу қарор 2-бандининг учинчи хатбошида ва 3-бандининг «а» кичик бандида назарда тутилган компенсация олувчилар умумий сонининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари]
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича самарали ва манзилли чора-тадбирлар кўрилиши;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
республиканинг барча аҳоли пунктларида барча тоифалардаги истеъмолчиларга ун ва нон узлуксиз сотилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АК билан биргаликда ун ва донни сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
«Ўздонмаҳсулот» АК 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб жорий этиладиган нархларни ҳисобга олган ҳолда қолган унни қайта баҳоласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
2018 йилда бюджетдан маблағ олувчиларга дон, ун ва қолипли нон хариди бўйича қўшимча харажатларни қоплаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни молиялаштириш учун бюджетдан маблағ ажратсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун давлат бюджети параметрларини тайёрлашда мазкур қарорнинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Бош вазирнинг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 сентябрь,
731-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 12 декабрдаги 350-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 84-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг иккинчи хатбоши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.09.2018 й., 09/18/731/1876-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2019 й., 09/19/866/3911-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2021 й., 06/21/6241/0527-сон, 12.08.2021 й., 06/21/6277/0788-сон)