1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айримларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Валюта тизимини бошқаришни Ҳукуматнинг биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш бўйича қабул қилган қарорларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўзларининг ихтисослаштирилган алмаштириш шохобчалари орқали чет эл нақд валютасини республика ҳудудида эркин харид қилиш ва сотиш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган банклар тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, уларнинг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий валютанинг ички эркин муомалада бўлиши учун ресурсларни кўпайтириш тўғрисида» 1994 йил 8 ноябрдаги 540-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1995 йил 23 мартдаги 94-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 декабрь,
467-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзларининг алмаштириш шохобчалари орқали чет эл валютасини харид қилиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли банкларнинг
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарларини импорт қилиш учун марказлаштирилган валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида» 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарорида:
2-банднинг учинчи хатбошидаги ва 2-илованинг номидаги «марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-илова матнидаги «марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-илованинг 15-бандидаги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 20-бандидаги «марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан ҳамда Ўзбекистон республика валюта биржасида» сўзлари чиқариб ташлансин.