1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда фаол инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маҳаллий илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш мақсадида мамлакатда инновацион тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини оширишни қўллаб-қувватлайдиган «Яшнобод» инновацион технопарки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Илғор технологиялар маркази, шунингдек, вазирликлар ва олий таълим муассасалари қошида бошқа шу каби ташкилотлар ташкил этилди.
Шу билан бирга, «Яшнобод» инновацион технопарки ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг самарали фаолиятини таъминлаш учун уларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришга, шунингдек, инновацион ишланмаларни шаклланиш босқичидан бошлаб уларни бозорга чиққунига қадар илгари суриш ва ишлаб чиқаришга жорий қилишга ёрдам берадиган қулай шарт-шароитларни яратиш зарур.
Инновацион ғоялар ва технологияларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишларини янада кенгайтириш, шунингдек, инновацион ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Яшнобод» инновацион технопарки дирекцияси» ДУКни (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфидан чиқариб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасига ўтказиш ва уни Дирекциянинг таъсисчиси этиб белгилаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан маҳаллий илмий ишланмаларни жорий қилиш ва тижоратлаштиришни кўзда тутадиган илмий стартапларни грант ёки фоизсиз қайтариш асосида биргаликда молиялаштириш, бунда инвесторларнинг ўз маблағлари билан иштироки инвестициялар суммасининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда «Яшнобод» инновацион технопарки (кейинги ўринларда Технопарк деб аталади) тузилмасида илмий ва инновацион лойиҳаларни тижоратлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун бизнес-инкубатор ташкил қилсин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018-2019 йиллар мобайнида Технопарк ҳудудида илмий лабораториялар, конструкторлик бюролари, консалтинг ва маркетинг ташкилотлари, ўқув марказлари ва бошқа хизмат кўрсатиш тузилмалари ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш кўзда тутилган ҳолда «йўл харитаси» ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази (кейинги ўринларда Илғор технологиялар маркази деб аталади) тузилмасида юқори технологияли кичик компаниялар учун мавжуд инфратузилма, хоналар, лабораториялар ва асбоб-ускуналарни имтиёзли шартларда тақдим этган ҳолда Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил қилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналари Илғор технологиялар маркази резидентларига ижарага 2 йил муддатга, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда 5 йилгача узайтириш ҳуқуқи билан тақдим этилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
Илғор технологиялар маркази резидентларига тақдим этилган ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналарининг ижара тўлов ставкалари давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаси миқдорида, коэффициентлар оширилиши қўлланмаган ҳолда белгиланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш, офис хоналари ва бошқа хоналарнинг ижараси учун резидентлардан келиб тушадиган маблағлар истисно тариқасида, тўлиқ ҳажмда Илғор технологиялар маркази тасарруфида қолади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Технопарк раҳбари мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосарига тенглаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
4. Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:
ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўловидан;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида шахсий эҳтиёжлар учун хориждан келтириладиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг VIII бўлими.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари ва Технопарк қурилиши учун ҳудудларни, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида, инвесторга қурилаётган ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий бинога мулкчилик ҳуқуқини, шунингдек, ер майдонини узоқ муддатга ижарага бериш ҳуқуқини берган ҳолда Дирекцияга ажратиш бўйича таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
6. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун Технопарк резидентларига ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида Технопаркни қуриш учун Дирекцияга ер майдонлари ажратиш, истисно тариқасида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг тақдимномаси бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат-хусусий шериклик асосида инновацион технопаркларни қуриш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Технопарк ва Илғор технологиялар маркази резидентларининг инновацион лойиҳаларини, шу жумладан резидентларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали кредит линиялари очиш йўли билан имтиёзли кредитлашни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Технопарк ва Илғор технологиялар маркази резидентларининг инновацион лойиҳаларини молиялаштириш учун бериладиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва компенсациялар тақдим этилишини таъминласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Технопарк ва Илғор технологиялар марказини замонавий юқори технологик асбоб-ускуна билан жиҳозлаш учун халқаро молия ташкилотлари ва фондларнинг техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш маблағлари ва грантларини жалб қилишда доимий равишда кўмаклашсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги етакчи хорижий мамлакатларнинг технопарклари, инновацион марказлари ва бошқа шу каби тузилмалари билан, шу жумладан, тажриба алмашиниш, ўқитиш, мутахассислар стажировкаси, ҳамкорликда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик ўрнатишда Дирекцияга кўмаклашсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Технопарк, Илғор инновациялар маркази ва уларнинг резидентлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 сентябрь,
721-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2018 й., 09/18/721/1872-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)