Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
1.
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Кафолат бериш масаласи банк (филиал)нинг кредит қўмитаси томонидан банк кредит сиёсатида кўрсатилган кафолат беришнинг лимитлари доирасида кўриб чиқилади.
Берилган кафолатларнинг ҳисоби Бош банкда юритилади ва унинг тўғри юритилиши банк бошқаруви раиси зиммасига юклатилади.».
2. Қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:
«71. Банк томонидан кафолат бериш қатъий ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилади. Кафолат бланклари ҳисоби алоҳида дафтарда қайд этиб борилади. Кафолат бланклари шакли банкнинг ички тартибларида ягона шаклда белгиланади.
Кафолат бланклари Бош банк ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.».
3.
14-банддаги «Бош банк» деган сўзлар «банк (филиал)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.