1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
[ТСЗ:
1.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлик операциялари, жумладан норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди;
крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилот крипто-биржа ҳисобланади;
блокчейндаги қийматга эга ва эгаси бўлган қайдлар мажмуаси крипто-актив ҳисобланади;
крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга ва крипто-биржалар фаолиятига қимматли қоғозлар, биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилмайди;
крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия фақат чет эл юридик шахсларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шўъба ёки бошқа корхоналарни очиш орқали берилади;
крипто-биржалар фаолиятини уларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиши қисмида назорат қилиш функциялари крипто-биржалар фаолиятини лицензияловчи органга ва тегишли ваколатли давлат органларига юкланади;
саноат майнингини амалга ошириш учун (ойига 100 КВт/с дан ортиқ фойдаланиш) ер участкалари «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда белгиланадиган махсус ҳудудларда электрон аукцион ўтказмасдан берилади.
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларга жойлаштирилган ҳамда Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутиладиган талабларга жавоб берадиган ишлаб турган электрон крипто-биржа савдо тизими мавжудлиги;
в) қуйидагилар акс эттирилиши шарт бўлган крипто-биржа савдо қоидаларининг мавжудлиги:
иштирокчиларга крипто-биржа савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тартиби;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар;
г) крипто-активларни котировкалашни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида амалга ошириш;
д) мижозларнинг крипто-активлар билан операциялари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, уларнинг идентификация маълумотларини ва мижозлар билан ўзаро муносабатлар бўйича материалларни, жумладан иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
4. Крипто-биржаларга:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
кўрсатилган хизматлар учун, шу жумладан крипто-активлар шаклида мукофот олиш, унинг миқдорини ва уни савдолар иштирокчилари (мижозлар)дан ундириш тартибини белгилаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.04 Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) бегоналаштиришга, шунингдек, крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлашга қаратилган биржа битимларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш тартиби лицензияловчи орган томонидан белгиланади;
крипто-биржалар фаолиятини амалга оширишга лицензия беришдан тушадиган давлат божининг барча суммаси лицензияловчи органнинг ҳисобрақамига ўтказилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бир ой муддатда:
Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин ва амалга киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Ли ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 сентябрь,
ПҚ-3926-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2018 й., 07/18/3926/1823-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон; 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)