1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗАГРОТРАНС» АКЦИОНЕРЛИК-ТРАНСПОРТ КОМПАНИЯСИНИ ТУЗИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳўл мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нобуд бўлишини камайтириш, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси тизимида ихтисослаштирилган юк ташишларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
1. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси ва «Ўзавтотранс» корпорацияси корхоналарининг 1-иловага* мувофиқ «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси таркибида «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясини тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
* Илова берилмайди.
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
автотранспорт корхоналари томонидан «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси билан биргаликда «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясининг таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва таъсис йиғилиши ўтказилган:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси юридик шахс ҳисобланади ва очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
компания таркибига кирувчи барча транспорт корхоналари юридик шахс мақомини сақлаб қоладилар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
компания таркибига ихтиёрийлик асосида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар киришлари мумкин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
компаниянинг устав фонди унга кирувчи корхоналарнинг пай бадаллари, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўртасида акцияларни сотиш ҳисобига ташкил топади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасига акцияларнинг давлат улушларини, шунингдек, компания таркибига кирган автотранспорт корхоналарининг эркин сотиш учун мўлжалланган акцияларининг бир қисмини бошқариш ҳуқуқини берсин, бу ҳуқуқни кейинчалик «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясига беришни назарда тутсин. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси билан акцияларнинг кўрсатиб ўтилган пакетларини бошқариш юзасидан тегишли шартнома тузсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
«Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясига бошқариш учун ўзига берилган улушлардан акцияларнинг 35 фоизгачасини сотиб олишига рухсат этсин. «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси таркибига кирувчи автокорхоналарнинг 1996 йил мобайнида сотиб олинмаган акциялар улуши Ўзбекистон Республикасининг фонд бозорида сотилиши керак;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси билан биргаликда 4-ишлаб чиқариш-тижорат корхонасини, 6-ишлаб чиқариш-тижорат корхонасини, 8-ишлаб чиқариш-тижорат корхонасини ва «Тошкент» ишлаб чиқариш-тижорат фирмаси корхоналарини, акциялар пакетини қуйидагича тақсимлаган ҳолда, очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирсин:
25% — давлат улуши
26% — меҳнат жамоаси улуши
49% — эркин сотиш учун;
«Ўзавтотранс» корпорацияси билан биргаликда «Ўзагротранс» акцонерлик-транспорт компаниясига бериладиган мол-мулкни «Пешку» акционерлик жамияти ва Хатирчи юк ташиш автоколоннаси бўйича тақсимласин ва ушбу корхоналарнинг устав фондларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Автотранспорт корхоналари акцияларининг кўрсатиб ўтилган пакетларини бошқариш ва сотиб олиш схемаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
4. Қуйидагилар «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон (фермер) хўжаликлари билан ҳўл мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш юзасидан қисқа муддатли ва узоқ муддатли контрактлар тузиш;
транспорт хизматлари бозорларини ва уларнинг ривожланиш истиқболларини комплекс ўрганиш;
республика аҳолиси ва халқ хўжалигининг автотранспортда самарали юк ташишларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳамда республика ташқарисида автотранспортда юк ташишларни амалга ошириш.
5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқарилган «Мерседес-Бенц» автопоездлари билан 3-иловага* мувофиқ таъминлансин ва унинг ихтисослаштирилган ҳаракатдаги состав билан ҳар йили тўлдириб борилиши назарда тутилсин.
* Илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
«Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси 3-иловага мувофиқ корхоналар билан ажратиладиган автопоездларнинг қийматини тўлаш юзасидан компаниянинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Хоразм АИБ билан кўрсатиб ўтилган автопоездлар учун ҳисоб-китобларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлайдиган миқдорларда шартномалар тузсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
6. «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси ва унга кирувчи автокорхоналар қўшилган қиймат, ер, мол-мулк, транспорт солиқларидан, божхона пошлиналари ва тадбирлари бўйича тўловлардан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига йиғимлардан 5 йил муддатга озод қилинсин.
«Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компанияси таркибига кирувчи автокорхоналар солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар муносабати билан бўшайдиган маблағларнинг камида 50 фоизини юк ташишлар бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини пасайтиришга йўналтирсинлар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
«Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси билан биргаликда ташкил этилаётган «Ўзагротранс» компаниясининг ёнилғи-мойлаш материалларига бўлган эҳтиёжини аниқласин;
«Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясини ёнилғи-мойлаш материалларига тегишли лимитлар билан таъминласин, бунда уларнинг қайта тақсимланишини, шунингдек, компаниянинг «Мерседес-Бенц» автопоездлари билан қўшимча равишда таъминланишини ҳисобга олсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясининг таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзагротранс» акционерлик-транспорт компаниясининг халқаро юк ташишларни амалга ошириши учун лицензияни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.