1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари;
Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 декабрдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Ёш авлодни соғломлаштириш тўғрисидаги дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида кўчма ижтимоий-тиббий ёрдамни ташкил этиш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан «Соғлом авлод учун» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига ҳамда тиббий-ижтимоий марказга 15 та ихтисослаштирилган автоамбуланслар ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» жамғармаси тиббий-ижтимоий ёрдам кўчма бригадаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббий-ижтимоий патронаж бўйича давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва кучайтириш учун жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўринбосарлари раислигида комиссиялар тузсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасига республика бюджетидан ҳамда жамғарманинг ҳудудий бўлимларига маҳаллий бюджет ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўчма бригадалари ходимларини 2-иловага мувофиқ таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини янада ривожлантириш учун зарур бўлган маблағларнинг ҳар йили ажратилишини назарда тутсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси билан биргаликда тиббий-ижтимоий патронаж ходимларини тайёрлашни ташкил этсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир оид муддатда Ишчилар касабалари ва хизматчилар лавозимлари республика классификаторига янги «тиббий-ижтимоий ходим» ихтисосини белгиланган тартибда киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С. С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 22 февраль,
71-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизими тўғрисида
1. Тиббий-ижтимоий патронаж, айниқса қишлоқ жойларида ҳар бир оилани ўрганишнинг ижтимоий, демографик, иқтисодий ва тиббий жиҳатларини ўз ичига олувчи ижтимоий соҳада фаолият кўрсатадиган турли идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг сайъ-ҳаракатларини бирлаштиради.
2. Тиббий-ижтимоий патронаж ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасида яшайдиган халқларнинг асрий анъаналарига, мамлакатимиз ҳамда жаҳон илм-ютуқларига асосланади ва Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган самарали ижтимоий сиёсий принципларини ҳар бир оилага етказишга даъват этилган.
3. Тиббий-ижтимоий патронаж ўз функцияларига кўра ҳар бир оиланинг тиббий-ижтимоий аҳволини доимий ва режали ўрганиб боришни (мониторингни) амалга оширади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлар (индикаторлар) ёрдамида, маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқада яшашнинг санитария-гигиеник шарт-шароитларини, оиланинг психологик муҳитини, унинг аъзоларининг, айниқса аёллар ва болаларнинг саломатлиги аҳволини аниқлаш;
тиббий, ижтимоий ва психологик ёрдамга, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлган аёллар ва болаларни ўз вақтида аниқлаш;
оилаларга тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
аёлларга ва болаларни соғломлаштиришда ёрдам кўрсатиш, оилани режалаштиришга, вакцинациялашнинг ва турли касалликларни олдини олишнинг зарурлигига доир кенг тушунтириш ишлари олиб бориш, вакцинациялашни назорат қилиш;
7. Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари бригада принципи бўйича ташкил этилади.
Бригада таркибига соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, маориф органларининг, Қизил Ярим ой Жамиятининг, «Соғлом авлод учун», «Маҳалла», «Экосан», Болалар жамғармаларининг ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакиллари кирадилар.
Тиббий-ижтимоий патронаж бўйича комиссиялар, текширишлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда, оилалар аҳволини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишади ва қабул қилишади.
9. Тиббий-ижтимоий патронаж ходимларининг бурчлари, ҳисоботи, назорат тизими ҳамда уларнинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш шакллари белгиланган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» жамғармаси томонидан тасдиқланади.