1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.06.00 Ижтимоий хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари ва шакллари;
Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 декабрдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Ёш авлодни соғломлаштириш тўғрисидаги дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида кўчма ижтимоий-тиббий ёрдамни ташкил этиш учун жамғарма маблағлари ҳисобидан «Соғлом авлод учун» жамғармасининг ҳудудий бўлимларига ҳамда тиббий-ижтимоий марказга 15 та ихтисослаштирилган автоамбуланслар ажратиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» жамғармаси тиббий-ижтимоий ёрдам кўчма бригадаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тиббий-ижтимоий патронаж бўйича давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва кучайтириш учун жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўринбосарлари раислигида комиссиялар тузсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси билан биргаликда тиббий-ижтимоий патронаж ходимларини тайёрлашни ташкил этсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир оид муддатда Ишчилар касабалари ва хизматчилар лавозимлари республика классификаторига янги «тиббий-ижтимоий ходим» ихтисосини белгиланган тартибда киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С. С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 22 февраль,
71-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизими тўғрисида
1. Тиббий-ижтимоий патронаж, айниқса қишлоқ жойларида ҳар бир оилани ўрганишнинг ижтимоий, демографик, иқтисодий ва тиббий жиҳатларини ўз ичига олувчи ижтимоий соҳада фаолият кўрсатадиган турли идоралар, ташкилотлар ва муассасаларнинг сайъ-ҳаракатларини бирлаштиради.
2. Тиббий-ижтимоий патронаж ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасида яшайдиган халқларнинг асрий анъаналарига, мамлакатимиз ҳамда жаҳон илм-ютуқларига асосланади ва Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган самарали ижтимоий сиёсий принципларини ҳар бир оилага етказишга даъват этилган.
3. Тиббий-ижтимоий патронаж ўз функцияларига кўра ҳар бир оиланинг тиббий-ижтимоий аҳволини доимий ва режали ўрганиб боришни (мониторингни) амалга оширади.
31. Тиббий-ижтимоий патронаж ишлари бригада тамойили бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Бригада таркибига соғлиқни сақлаш, халқ таълими органлари, Қизил Ярим ой жамияти, «Соғлом авлод учун», «Маҳалла» фондлари ва бошқа нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари киради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
турмуш шароитларини баҳолаш ва тиббий-ижтимоий муаммоларни аниқлаш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]
фертиль ёшдаги аёлларни ва болаларни тиббий кўриклардан мунтазам ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
8. Тиббий-ижтимоий патронаж бўйича фаолиятни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раислигида тиббий-патронаж бўйича комиссиялар бошқарадилар.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
Тиббий-ижтимоий патронаж бўйича комиссиялар, текширишлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда, оилалар аҳволини яхшилаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишади ва қабул қилишади.
9. Тиббий-ижтимоий патронаж ходимларининг вазифалари, ҳисобот ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш тизими белгиланган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» фонди томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш учун зарур бўлган қуйидаги харажатларга ажратилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
иш ҳақи ва бир марталик ижтимоий тўлов;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.07.00 Хизмат сафари вақтида кафолатлар ва компенсациялар]
хизмат сафарлари харажатлари;
транспорт воситалари таъминоти ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;
ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олиш (ҳар бир бригада учун бир ойда 300 литр ҳисобидан).
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
14. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амбулатория-поликлиника муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш каби амалга оширилади.
(10 — 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда)