toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2022
Ҳужжат 26.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Қарори
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга қиради.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 август,
58-сон
Бош прокурор О.Б. МУРОДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 август,
50-ққ-сон
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Б. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 август,
7-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 24 августдаги 58, 50-ққ, 7-сон қарорига
ИЛОВА
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) бўлинмалари томонидан енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
енгил автотранспорт воситасининг эгаси — автотранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мурожаат этувчи шахс — енгил автотранспорт воситаси (М1 тоифа) ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат беришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ёки юридик шахси, чет эл фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш мақомига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет эл фуқаросининг ички ишлар органларида доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи қайд этилган миллий паспортига эга бўлган шахс, чет эл давлатларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи ваколатхоналари ёки юридик шахслари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
рухсатнома — енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) ДЙҲХХ бўлинмаси томонидан бериладиган ҳужжат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Рухсат беришнинг талаб ва шартлари
3. Рухсатномани бериш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинма (бўлим, бўлинма, пункт)лари (бундан буён матнда ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
ДЙҲХХнинг ҳар бир ҳудудий бўлинмалари ўзининг хизмат кўрсатиш ҳудудида рўйхатга олинган енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатномани беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУК (бундан буён матнда иш бажарувчи деб юритилади) томонидан рухсатнома ва тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Енгил автотранспорт воситалари ойналари тусини берилган рухсатномага асосан:
орқа ойнасининг ёруғлик ўтказувчанлиги 5 фоиздан;
орқа ён ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган даражагача ўзгартирилиши (қорайтирилиши) мумкин.
Ойналарни кўзгусимон тусда ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Енгил автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш (қорайтириш):
енгил автотранспорт воситасининг эгаси томонидан мустақил равишда;
иш бажарувчи томонидан (иш бажарувчи томонидан тасдиқланган нархлар асосида) амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ва рухсатнома бериш ҳамда уларни ҳисобини юритиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Рухсатнома мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома енгил автотранспорт воситаси эгасига унинг ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмасига мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловалардаги шаклга мувофиқ берилган аризасига асосан берилади.
Ариза мурожаат этувчи шахс томонидан ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаларига шахсан топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова этилиши лозим:
а) енгил автотранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (жисмоний шахсларга — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳарбий хизматчилар учун — ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно), чет эл фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақида белги қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) енгил автотранспорт воситасининг эгасига тегишлилигини тасдиқловчи (техник паспорт, техник талон) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) юридик шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани олишга ишончнома ва ишончнома берилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) тўлов амалга оширилганлиги ҳақида:
енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат бериш учун (Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган чет эл ваколатхоналари ва юридик шахслари);
иш бажарувчи томонидан тасдиқланган нархлар асосида аввал ўрнатилган ва механик шикастланиш натижасида яроқсиз ҳолга келган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнани ёки тусини ўзгартирувчи материални тиклашга иш бажарувчининг хизматлари учун банк тўлов ҳужжати.
Мурожаат этувчи шахсдан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этиш мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Рухсатнома олиш учун зарур бўладиган маълумотлар, шунингдек ҳужжатлар намунаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун масъул бўлган ходими:
енгил автотранспорт воситасини ташқи кўздан кечиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мурожаат этувчи шахсдан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилади;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ (қоғоз ёки электрон шаклда) рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобида қайд этади;
мазкур Низомнинг 5-иловасига асосан рухсатномани расмийлаштиради, имзолайди ва ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг муҳрини босади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Рухсатнома тегишли ҳудудий ДЙҲХХ бўлинмасига хизмат кўрсатувчи иш бажарувчининг филиалига ишларни амалга ошириш мақсадида бериш учун мурожаат этувчи шахсга махсус рўйхатга олиш китобига имзо қўйилган ҳолда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. ДЙҲХХнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига хизмат кўрсатувчи иш бажарувчининг филиали томонидан:
тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ тақдим этилган енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари бажарилади;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича бажарилган ишлар ҳисобини юритиш китобига ёзув киритилади. Бунда енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартирган (қорайтирган) филиалнинг иш бажарувчи ходими томонидан рухсатноманинг орқа томони тўлдирилади, имзоланади ва шахсий штампи босилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси ходими енгил автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш (электрон ва қоғоз шаклдаги) маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади (берилган рухсатноманинг серияси, рақами, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати).
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Барча ишлар аризани қабул қилишдан бошлаб рухсатнома берилгунга қадар икки соат ичида амалга оширилиши шарт.
16. Қуйидагиларга асосан рухсатнома бериш рад этилиши мумкин:
мурожаат этувчи шахс томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
мурожаат этувчи шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситасининг ойналарида тусини ўзгартириш (қорайтириш) имконини бермайдиган механик шикастланишлар мавжуд бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рухсатномани беришнинг бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслигига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
17. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда рухсатномаларни ҳисобга олиш китоби ва аризада рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзув киритилади, мурожаат этувчи шахснинг талабига асосан аризанинг нусхаси тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатини бериш
18. Рухсатнома фақатгина:
енгил автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш маълумотларига ўзгартириш киритилганида (қайта жиҳозлаш, давлат рақам белгиси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси ўзгартирилганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганида (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ўзгарганида, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг турар жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
енгил автотранспорт воситалари ойналарини мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси ўзгартирилганда қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш унинг эгаси томонидан қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилган аризаси асосида амалга оширилади.
Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Енгил автотранспорт воситасининг эгаси ўзгарганда янги эгасига аввалги рухсатноманинг қолган амал қилиш муддатига ДЙҲХХда қайта рўйхатдан ўтказиш вақтида қайта расмийлаштириб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда аввал берилган рухсатнома енгил автотранспорт воситаси қайта рўйхатга олинаётган жойдаги ДЙҲХХ бўлинмасига топширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартиб асосида амалга оширилади.
21. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган тақдирда унинг дубликати мурожаат этувчи шахснинг аризасига асосан берилади. Яроқсиз ҳолга келтирилган рухсатноманинг асли аризага илова қилинади.
Рухсатнома дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси рухсатнома дубликатини ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг икки соат ичида бериши шарт.
Дубликат берилганда аввал берилган рухсатнома бекор қилинади, йўқотилган рухсатнома дубликат берилганидан сўнг топилганда у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ДЙҲХХга белгиланган тартибда йўқ қилиш учун топширилиши лозим.
5-боб. Якуний қоидалар
22. Рухсатнома 1 йил муддатга берилади, эгаси уни амал қилиш муддати тугашидан олдин фойдаланишдан воз кечган тақдирда, тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди.
Рухсатнома асосида ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан мазкур автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслар фойдаланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Рухсатнома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва унинг ҳисобини юритиш ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
24. Иш бажарувчи енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишларини бажарганидан сўнг мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ мурожаатда кўрсатилган енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари бажарилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан рухсатнома олмасдан фойдаланиш, шунингдек енгил автотранспорт воситасининг ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олган ҳолда ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлигини мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилганидан юқори фоизга ўзбошимчалик билан ўзгартириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎________________________________ЙҲХБ
‎(ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ)
_‎____________________________ бошлиғига
‎(РЎ ва ИОБ)

Юридик шахсларга (Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий
‎давлатлар юридик шахсларига) тегишли енгил автотранспорт воситаси
‎ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш юзасидан
‎ АРИЗА

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ енгил
‎(енгил автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)

автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингиз ва ўзгартириш ишларини амалга оширишингизни сўрайман.

‎‎Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎(Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) ‎рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлдирилади)

Раҳбар ‎

________(имзо)‎‎

__________________‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

Изоҳ. Юридик шахс номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда фирма бланкасида тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎_________________________________ЙҲХБ (ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ)_____________________________бошлиғига
‎(РЎ ва ИОБ)

‎‎‎‎___________________________________дан
‎(мурожаат этувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎______________________________________ (почта манзили)

‎‎‎‎______________________________________ (телефон рақами)

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини
‎ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш юзасидан
‎АРИЗА

‎‎___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ енгил
‎(енгил автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси)

‎‎автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингиз ва ўзгартириш ишларини амалга оширишингизни сўрайман.

‎‎Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________
‎(Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлдирилади)

__________________‎‎__________
‎(мурожаат этувчи шахс имзоси)

‎‎____________________________‎(Ф.И.О.)

20_____йил «_____»___________

Изоҳ. Жисмоний шахс томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎____________________________________ ЙҲХБ______________________________________________ томонидан

‎‎‎‎(ҚР ИИВ, Тошкент ш. ИИББ, вилоятлар ИИБ)

‎‎(РЎ ва ИОБ)

Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга
‎(қорайтиришга) берилган рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш
‎КИТОБИ‎

Т/р‎

‎‎мурожаат келиб тушган вақт ва сан

‎‎АТВ эгаси

рўйхат манзили

‎‎русуми

‎‎РЎДРБ

‎‎ўзгартириш далолатномаси рақами

рухсатнома серияси ва рақами

амал қилиш муддати (санаси)

АТВ эгасининг имзоси

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатноманинг
НАМУНАСИ
Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома намунасининг
ТАВСИФИ
Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 80 х 130 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги умумий «сув белги»си мавжуд.
Офсетли ёзув, серияси икки ҳарфли, номери олтита рақамли.
Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:
кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва олтирақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Кирилл алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.
Рухсатноманинг олд томонида унинг номланиши рус тилида ёзилган, серия ва рақамлари мавжуд, автотраснпорт воситасининг тури, русуми, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, ранги, эгасининг маълумотлари, берилган ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмаси номи, берган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О., берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади.
Рухсатноманинг орқа томонида енгил автотранспорт воситаси ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари орқа, орқа ён томонлари учун алоҳида, ўзгартириш (қорайтириш)ни амалга оширган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ДУКнинг ҳудудий филиали номи, масъул шахснинг лавозими, Ф.И.О., ўзгартириш (қорайтириш) бажарилган сана кўрсатилади.
Рухсатномадаги ёзувлар сиёҳ ручкада, ёки чоп этиш принтерида киритилади, ДЙҲХХ мансабдор шахсининг имзоси ва муҳр билан, орқа томонида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ДУКнинг ҳудудий филиали масъул шахси имзоси ва штампи билан тасдиқланди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» ДУКнинг ______________ филиали томонидан енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича бажарилган ишлар ҳисобини юритиш
КИТОБИ

Т/р

транспорт воситаси эгасининг Ф.И.О.

автомобиль русуми

РЎДРБ

Сарфланган маҳсулот (материал) миқдори (ўлч. бир.)

ўзгартириш санаси ва далолатнома №

эгасининг розилиги

техник-инспекторнинг имзоси

орқа ойнага

орқа ён ойналарига

олд ойнага

1.

2.

3.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш
‎(қорайтириш) ишлари бажарилганлиги тўғрисида
‎Далолатномаси

‎№ ____

Русуми __________________

‎‎РЎДРБ ___________________

‎‎Эгаси _________________________________________________________

‎‎Қайд этиш гувоҳномасининг серияси _____________ № _____________

Сарфланган маҳсулот (материал)нинг сертификати _________________________________

ойналарнинг туси ўзгартирилган (қорайтирилган)дан кейинги ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари:‎‎

орқа

_____ %;‎ ‎

орқа ён (ўнг томон)‎

_____ %;‎

орқа ён (чап томони)

_____ %.‎

‎‎Олд ойнаси тепа қисмининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) полосаси эни _____ см.

‎‎Ойналар ёруғлик ўтказувчанлиги ўлчанган асбобнинг сертификати _____________________

Изоҳ ____________________________________________________________________________________________
‎(ойналари механик шикастланган ёки автотранспорт воситасидан фойдаланиш

‎‎________________________________________________________________________________________________
‎тақиқланган шартлар мавжуд бўлган ҳолатлар)

Хулоса: мазкур енгил автотранспорт воситасининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналари ________________________________________________________________________ талабларига мувофиқ келади.

‎‎‎‎(стандарт рақами)

‎‎Далолатномани тузди:

__________________

‎‎_________________ ‎‎___________________________

(лавозими)

‎‎(имзоси)

‎‎(Ф.И.О.)‎‎

‎‎20____ йил «_____» _____________________
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» ДУК филиалининг енгил автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишларини бажарган ва ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчаган ходими томонидан тўлдирилади.
Ойналар ёруғлик ўтказувчанлиги бунга мўлжалланган ва қонунчиликда белгиланган тартибда текширувдан ўтган махсус асбоб ёрдамида бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.