1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.07.00 Автомобиль, темир йўл ва трубопровод транспорти бўйича халқаро ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН — ЯПОНИЯ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
1. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон — Япония марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Япония Ҳукумати томонидан лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, материаллар ва техник воситалар сотиб олиш бўйича, шунингдек Япония мутахассислари ва ўқитувчиларининг бўлиш харажатларини қоплаш учун беғараз ёрдам асосида молиявий маблағлар берилиши;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон — Япония марказининг Ўзбекистон томонидан муассис бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
3. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикасида Япониянинг иқтисодий ривожланиш тажрибасига асосланган махсус ўқув дастурларини ўтказиш;
Японияда танлов асосида Ўзбекистон мутахассисларининг иқтисодий ўқувини ташкил этиш;
Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар]
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон — Япония марказини Халқаро савдо-кўргазма комплексининг «Халқаро ҳамкорлик маркази» акциядорлик жамияти биносига жойлаштирсин ва текин тегишли жойлар берсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
5. Қуйидагилар Ўзбекистон — Япония марказининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланиши белгилаб қўйилсин:
Япония Ҳукуматининг нолойиҳа туридаги грантлари тегишли шартларида берилган маблағлар ҳажмида махсус банк ҳисобида жамланадиган сўмлардаги маблағлар;
устав мақсадларига мувофиқ шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар учун марказнинг хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;
вазирликлар ва идоралар, компаниялар, банклар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий равишдаги ҳомийлик бадаллари.
6. Қуйидагилардан:
Ўзбекистон — Япония маркази бўшаган маблағларни марказ фаолиятини кенгайтиришга йўналтириш шарти билан беш йил муддатга Йўл жамғармасига ажратмалардан, шунингдек махсус ўқув ва маданий дастурларни ташкил этиш ва ўтказишдан олинган даромадлардан умумдавлат, маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан;
Япония томонидан етказиб бериладиган техника ва асбоб-ускуналар, шунингдек марказ фаолиятига жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг мол-мулки божхона божларидан;
марказ лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқдан озод қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон — Япония марказини нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон — Япония маркази лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ундирмасдан кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон — Япония маркази лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларни яшаш жойида вақтинчалик рўйхатга олишни, кириш визалари ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддатларини узайтиришни давлат божи ундирмасдан амалга оширсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.